Latest news

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   7 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин News

IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин

Жаҳон футболи қоидаларини тартибга солувчи Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) видеоҳакамларнинг ваколатларини кенгайтиради.

Бу ҳақда "The Times" хабар берди.

Манбага кўра, VARдаги ҳакам ёрдамчиларига бурчак зарбаси белгилаш ва иккинчи сариқ карточка учун ўйиндан четлатиш эпизодларига аралашишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, пенальти ижросининг бир жиҳати ўзгартирилиши мумкин. Агар дарвозабон зарбани қайтарса ва ҳужум қилаётган жамоага зарба беришга имкон бермаса, ўйинни тўхтатиш таклиф қилинади.

Видеоҳакамлар фаолиятига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритиш бўйича муҳокамалар аллақачон ўтказилган, бироқ улар 2026 йил март ойида IFABнинг йиллик йиғилишида тасдиқланиши керак бўлади. Қоидалардаги ҳар қандай ўзгаришлар 1 июндан, Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин кучга киради.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика