Latest news

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  9 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

Иброҳим Ибрагимов: "Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди" News

Иброҳим Ибрагимов: "Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Хитойда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Тимур Кападзе шогирдлари кеча Хитой U-23 терма жамоасига қарши майдонга чиқди (3:1). Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Хитой билан ўйин ҳақида...

- Ўйин яхши ўтди. Биринчи бўлимда рақиб чуқур ҳимояланди. Биз эса икки хил таркибда майдонга тушдик. Мураббийимиз барчага имконият бердилар. Иккинчи бўлимда ўйин очилди. Голли вазиятлар кўпайди. Хитойни 3:1 эмас, 5:1, 6:1 ҳисобида ҳам ютишимиз мумкин эди. 

- Қирғиз Республикаси билан ўйинга қараганда фарқ нимада бўлди?

- Хитой қизиқарлироқ жамоа экан. Фақат реализацияда оқсаяпмиз. Ҳамма рақибни ҳурмат қиламиз. Йигитлар бор куч билан ҳаракат қилади. 

- Ўзбекистонга қарши кўп жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Мураббийлар бу борада қандай кўрсатмалар беряпти?

- Тўғри айтдингиз. Ҳимоявий ўйин таклиф қилмоқда. Машғулотларда ишлаяпмиз. Чуқур ҳимояланган рақибга қарши доим қийин. Очиқ ўйинга қараганда бу анча мураккаброқ. 

- U-20 терма жамоасидан келган янги футболчилар қай даражада киришиб кетишди?

- Яхши, ўзларини кўрсатишмоқда. Маҳмуд, Умарали, Саидафзалхон тез киришиб кетишди. Ака-укадек бўлиб кетганмиз. Маҳмуд, Умарали гол уришди. Иккинчи ўйинга тайёргарликни бошлаганмиз. Биринчи ўйинга қараганда қийинроқ бўлиши табиий. Чунки бизни кўрди, ўрганди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика