Latest news

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   10 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: "Биринчи даврани ғалаба билан тугатишни истаймиз" News

Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: "Биринчи даврани ғалаба билан тугатишни истаймиз"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви кутилганидек қизиқарли ва шиддатларга бой тарзда ўтди.

Ўйиндан сўнг "Бунёдкор"нинг ёш иқтидорли футболчиси Иброҳим Ҳалил Йўлдошев фикрларини билдирди.

"Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Чунки, турнир жадвалидаги ўринимиз қалтис, "Насаф" ютса учинчи ўринга кўтарилиб оларди. Агарда ОЧЛга йўлланма оладиган бўлсак барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Кутилганидек қийин ўйин бўлди.

Ҳа, айрим ўйинларда биринчи бўлимни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпмиз. Голга тортадиган вазиятлардан фойдаланишга қийналяпмиз. Тўғри, учрашувда эҳтиёткорликка эътибор қаратмоқдамиз. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин босимни ошириб вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Иккинчи голдан кейин ҳам саросимага тушмадик. Бу гол бизга далда бўлди, охиригача курашишга мажбур қилди. Жон жаҳтимизни бердик ва мағлубиятдан қутулиб қолдик. Учинчи голни уришимиз ҳам мумкин эди. Лекин, омад келмаса қийин экан.

"Қизилқум" билан биринчи даврадаги сўнги учрашувни ўтказамиз. Бор кучимиз билан ғалаба учун тўп тепамиз. Рақиб жамоа ҳам охирги пайтларда таркибини кучайтириб олди, яхши ўйин кўрсатмоқда. Буни ҳам унутмаслик керак. Биринчи даврани ғалаба билан якунлашни истаймиз",- дейди Йўлдошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика