Latest news

19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" (матнли трансляция)  8 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  4 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  3

Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз" News

Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсдан сўнг (3:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги ўйинда анча эркин ўйнадингиз. Бу бош мураббийнинг топшириғи эдими?

- Ҳа. Биз ҳозирги кунда кўпроқ ўзимизнинг ҳимоямиз устида кўпроқ ишламоқдамиз. Яхши ҳимоялансак, тўғри ҳужум қила оламиз. Жаҳон чемпионатига қадар ҳам ҳимоя чизиғимизни яхшилаш устида бош қотирамиз.

- Бугунги ғалабадан сўнг йигитларнинг кайфияти қандай?

- Кайфият ажойиб. Мухлислар келиб бизни қўллаб қувватлашмоқда. Мираброр Усмонов хотира турнири биз учун Жаҳон чемпионатигача яхши тайёргарлик бўлиб беради. Гватемалага қарши сўнги учрашувда янада яхшироқ ҳаракат қилишга интиламиз. Бу сафар Гватемалани мағлуб этишимиз шарт.

- Жаҳон чемпионатига қадар яна қайсидир жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилганми?

- Менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман, тўғриси. Биз ҳозир фақат жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямиз ҳақида қайғ урмоқдамиз. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак.

- Бугунги хет-трикни кимга бағишлайсиз?

- Оиламга ва бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика