Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими? News

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?

Сал аввал Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Бодрумспор" учрашуви якунига етди.

Баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов автогол муаллифига айланган бўлса, 62-дақиқада Энис Барди ҳисобни оширувчи голни урди.

Қайд этиш жоиз, Жозе Моуриньюнинг собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш қўл остидаги "Бодрумспор" 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, шунингдек, ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққани йўқ. 

Ушбу баҳснинг Ўзбекистон МТЖ учун нохуш томони бор. Сабаби 45+1-дақиқада "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетиб, жиддий шикастланди ва ўз ўрнини Атилла Мочига бўшатиб берди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг бурни синган бўлиши мумкин. 

Алиқулов ўтган йили Осимхен билан тўқнашиб, ёноқ суягини синдириб олган ва ўйинларда ниқоб тақиб ҳаракатланишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 мартда эса Теҳронда Эрон билан рўбарў келади. Алиқулов мазкур беллашувлар учун Тимур Кападзе томонидан чақирув олган эди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика