Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  27 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  21 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  244 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  8 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?! News

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!

Хабарингиз бор, Париж олимпиадасининг футбол баҳслари шу йилнинг 24 июлидан 10 августига қадар бўлиб ўтади.

Илгарироқ Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз 3 июль куни йиғилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум

Ҳозирча ОТЖ легионерларидан Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Олимпиадада иштирок этиши аниқ бўлган. Ҳар иккала футболчимизнинг клублари уларни Париж олимпиадасига қўйиб юборишларини маълум қилишган. Унга кўра, Ҳусанов ва Файзуллаев U-23 терма жамоамиз ихтиёрига 10 июлда қўйиб юборилади. Улар катта эҳтимол билан терма жамоага Марселда қўшилишади.

Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин") ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат")ларнинг клубларидан жавоб хати кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика