Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  50 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21

"Ҳозирги кундаги Гонконг терма жамоаси сўнги 30-40 йилдаги энг кучли таркибга эга" - Гонконг ва Осиё футболи эксперти билан суҳбат News

"Ҳозирги кундаги Гонконг терма жамоаси сўнги 30-40 йилдаги энг кучли таркибга эга" - Гонконг ва Осиё футболи эксперти билан суҳбат

ЖЧ-2026 саралаш доирасида Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши баҳс олиб боради

Эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Reuters, The Asian Game,  The South China Morning нашрларида ишлаган ва ҳозирги кунда ОФК журналисти сифатида фаолият олиб бораётган Майкл Чарч билан суҳбатлашдик.  Суҳбатдошимиз Майкл 1996 йилдан бери ўтказилаётган барча Осиё кубокларида бевосита фаолият олиб борган. Шунингдек Майкл 7та "мундиал"да ишлаган. Узоқ вақтдан буён Гонконгда истиқомат қилаётган мутахассис Гонконг терма жамоасининг имкониятлари. Шунингдек, Гонконг терма жамоасининг бош мураббийи ҳақида гапириб ўтди.



- Салом Майкл, Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари сўнги маротаба 2013 йилда тўқнаш келишганди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда голсиз дуранг қайд этилганди, меҳмонда эса Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Орадан 11 йил вақт ўтди. Гонконг терма жамоаси ҳозир қандай ҳолатда? Терма жамоангизнинг ҳозирги таркиби сўнги маротаба Ўзбекистон билан ўйнаган таркибдан кучлироқми?

- Ҳа, айни пайтдаги Гонконг 11 йил аввалги терма жамоамиздан анча кучли. Ишонч билан айта оламанки, ҳозирги Гонконг терма жамоаси сўнги 30-40 йилдаги энг кучли терма жамоа. Бунга сабабчи терма жамоа бош мураббийи Йорн Андерсен. Андерсен юқори прессинга асосланган футбол тарафдори ва у терма жамоага жисмоний жиҳатдан кучли футболчиларни жалб этмоқда. "Аждархо"лар йиғинлардан кейин яхши натижалар қайд этишмоқда. Муаммо шундаки, Гонконг терма жамоаси футболчилари Осиё кубогидан кейинги 6-7 ҳафта давомида ўз клубларида ўтказишди. Гонконг чемпионатини эса кучли деб бўлмайди. Ҳозирги вақтда, терма жамоа футболчилари яхши жисмоний ҳолатда бўлмаслиги мумкин.


- Гонконг терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун мақсадлари қандай?

- ЖЧ саралашида кейинги босқичга чиқиш учун имкониятлар деярли нолга тенг. Эрон ва Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олиб, кейинги босқичга чиқиш жуда қийин. Йорн Андерсен асосий мақсад гуруҳда учинчи ўринни эгаллаш, сабаби учинчи ўрин Осиё кубоги саралаши учун яхшироқ имконият беради. Осиё кубоги саралаши эса жорий йил сентябрда старт олади. Бизнинг асосий мақсадимиз Осиё кубогида кетма-кет иккинчи маротаба иштирок этиш.

- Гонконг терма жамоаси 1968 йилдан буён биринчи маротаба Осиё кубогида иштирок этди. Ҳанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида эса кучли тўртликдан ўрин олди. Ушбу натижаларнинг сабабчиси бош мураббий Йон Андерсен деб айтиб ўтдингиз? Андерсен Гонконг футболини қанчалик ўзгартира олди? Узоқ вақтли танаффусдан сўнг Гонконг футболи яна ривожланиш йўлига қайтдими?

- Ҳа, Йорн Андерсен Гонконг терма жамоаси қайд этаётган барча ютуқларнинг асосий сабабчиси. Андерсендан олдинги мураббий Миксу Пааталийен терма жамоани бошқарган даврда ФИФа рейтингида фақат пастладик. Андерсен ҳужумкор футбол ва юқори прессинг тарафдори. У Гонконг терма жамоасини тубдан ўзгартира олди. Бироқ таркиб бўйича муаммолар бор. Гонконгда иқтидорли ёш футболчилар жуда кам. Тажрибали футболчилар эса маҳаллийлаштирилган бразилияликлар. Маҳаллийлаштирилган футболчиларнинг ёши эса 30дан ошган. Терма жамоага ёш футболчилар зарур, Гонконг каби кичик шаҳарларда эса бу жуда қийин.




- Гонконг чемпионати ҳақида гапириб берсангиз? Маҳаллий мусобақа даражаси қандай?

- Чемпионат даражаси жуда паст. Гонконг чемпионатида 11та жамоа иштирок этади, аммо лига талаблари жуда суст. Сўнги йилларда "Китчи" клуби ҳалқаро майдонда яхши натижаларга эришмоқда. осиё чемпионлар лигаси 2022 йилги мавсумида "Китчи" ўз тарихида биринчи маротаба плей-офф босқичида иштирок этди. Жорий мавсум эса гуруҳ босқичида иштирок этди, аммо ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлади. Жорий йилги мавсумда "Китчи" ва "Ли Ман" жамоалари чемпионлик учун курашмоқда. Молиявий тарафлама стабил жамоалар жуда кам. Стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони жуда кам. ТВ-трансляция орқали пул ишлаш қийин.

- Гонконг терма жамоасидаги қайси футболчи Ўзбекистон ҳимоясига кўпроқ хавф туғдириши мумкин?

- Бразилиялик ўнг қанот вингери Эвертон Камарго. У асли бразилиялик, аммо ўтган йили Гонконг фуқаролигини олди. "Ли Ман" клуби сафида ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда. Шунингдек ярим ҳимоячи Филлип Чанни кузатишингизни маслаҳат бераман.

- Эртанги учрашув ҳақидаги умумий фикрларингиз?

- Гонконг терма жамоаси Ўзбекистоннинг саралашдаги ишларини қийинлаштириб бериши мумкин. Гонконг терма жамоаси рақибга юқори босим қилса керак. Лекин 90 дақиқа бундай футбол ўйнаш иложсиз. Ўзбекистон меҳмонда 2:0 ва Тошкентда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика