Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ҳотам Бен Арфа: “Бир кун Чемпионлар лигаси ва ЖЧни ютаман” News

Ҳотам Бен Арфа: “Бир кун Чемпионлар лигаси ва ЖЧни ютаман”

“Le Parisien” нашрига ПСЖнинг янги футболчиси Ҳотам Бен Арфа берган интервьюсида олдига қўйган мақсадлари, Париж клубидаги ҳолат ва янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида тўхталди.

 Аввалги мавсумни “Ницца”да юқори савияда ўтказган футболчи янги клуби ўйинига тезлик билан киришиб кетганини тайёргарлик жараёнида намойиш этмоқда.


- ПСЖ ишончингизни оқладими?

- Ҳа, албатта. Охирги йилларда клуб янги даражага чиқди. Унинг ҳақиқатан буюк клуб эканини ҳис қилиш мумкин. Бу ерда ўйинчиларга қулайлик учун барча нарса қилинади. Майдонга қаровчи майса устида 6 марта ишлаганини эшитганимда ҳайрон қолдим. Бунга ишониш қийин.

- Дастлабки таассуротлар қандай?

- Футболчиларнинг савияси мени ҳайратда қолдирди. Бу жамоани Франция термаси билан таққосласа бўлади. Машғулотлар, ўйинлар савияси бир хил. Жамоанинг юқори даражаси сезилиб туради. Тўп ПСЖда бўлганда уни олиб қўйиш қийин. Мураббий ҳам мени ёқимли ажаблантирди – бажараётган иши билан. Барчаси аниқ мақсад билан амалга оширилади.

- Иш жараёнига киришишингиз қандай рўй бермоқда?

- Бу ерда буюк ўйинчилар тўпланган, кўпдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилишади. Мени уларнинг профессионаллиги илҳомлантирмоқда. Улар ҳақиқий меҳнаткашлардир. Тиаго Сильва каби футболчилар машғулотда ўзига нисбатан жуда талабчан.

- Инсонийлик томондан мавсумга тайёргарлик муҳимми?

- Ҳа, унда ўйинчилар ўртасидаги ўзаро муносабат шаклланади. Бу эса мавсумнинг ҳал қилувчи палласида асосий жиҳатга айланиши мумкин. Ҳозир барчамиз ўзимизни ажойиб ҳис қиляпмиз. Кўп нарсага эриша олишимизга кучимиз етади.

- Златан Ибрагимовичнинг кетиши сабабли жамоада юлдуз мақоми бўшаб қолдими?

- Бизда жамоа, мураббийлар штаби ва клуб – юлдуз. Алоҳида юлдуз йўқ. Ажойиб жамоани юзага келтириш учун суперижрочилар шарт эмас. Мисол учун “Атлетико”га боқинг.

- Сиз жамоа юлдузи бўлишингиз мумкинми?

- Йўқ, буни хоҳламайман. Жамоавий ютуқлар ва ПСЖ билан совринларга эга чиқишни афзал кўраман.

- 29 ёшда ўзингиз режалаштиргандек жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланишингиз мумкин.

- Ҳозир бу савол кун тартибида эмас. Буни жуда узоқ вақт олдин гапирганман. Жамоанинг чўққида бўлиши ҳар нарсадан устун туради. Унда ўйнаган ҳолда совринлар ютсам ажойиб иш бўларди. Биринчи ўринда жамоа манфаати саналади.

- Ўйинчилар рейтинги ҳақида нима дейсиз? Ўзингизни унда қайси поғонага қўйган бўлардингиз?

- Ҳозир анча пастдаман. Эҳтимол, минг ёки икки мингинчи ўринда. Мендан яхшироқ бўлган жуда кўп ўйинчиларни санай оламан.

- 10 йил олдин қандай бўлсингиз, ҳозир ҳам шундайлигингизча қолганмисиз?

- Ҳа, ҳамон ўша инсонман. Фақат ўшанга нисбатан каттароқ ва сабрлироқ.

- Орзулар ўшандайлигича қолдими?

- Орзуларим... Йўқ, улар ўзгармаган. Ҳозир бу совринларни қўлга киритишдир. Жамоа билан кўп нарсаларга эга чиқишни хоҳлайман. Ёшлигингда шахсий совринлар ҳақида орзу қиласан. Бироқ хотирангда қоладиган нарса жамоа билан ютилган совринлардир.

- Франция терма жамоаси орзу бўлиб қоляптими?

- Ҳа, албатта. Чунки у ҳам ўзгача жамоа.

- Евро-2016ни томоша қилдингизми?

- Франциянинг ўйинларини кузатиб бордим. Таътилда эдим ва баъзи учрашувлар ҳамда Франция терма жамоасининг барча учрашувларини кузатдим. Финалдан кейин афсусландим. Ўйлашимча, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Лекин бу тажриба икки йилдан кейин жаҳон чемпионатида бизга ёрдам беради.

- Европа чемпионатига бормаганингиз туфайли афсусланишни тез енгиб ўтдингизми?

- Буни тез унутдим.

- Погбанинг кутилаётган ўтиши тўғрисида нима дейсиз?

- Бу катта трансфер бўлади. Агар МЮ шунча пул сарфласа, демак, улар нима қилаётганини билишади. Полга катта масъулият юки тушади, аммо унга ишонаман. У буни тезлик билан енгиб ўтади деб ўйлайман.

- Қай бири яхшироқ: сиз билан текинга шартнома қилишми ёки Погбани 120 миллионга сотиб олишми?

- (кулади). 120 миллионга Погбани.

- Мавсум охирида нимадир ютишни тасаввур қила оласизми?

- Албатта. Биз учун Чемпионлар лигаси жуда муҳим. Уни бу йил ютишимизга кучимиз етишига ишонаман. Клубда бунинг учун ҳамма нарса қилинмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам бир кун Чемпионлар лигасида зафар қучаман. Ва яна бир ажойиб кунда жаҳон чемпионатида ҳам ғалабага эришаман.

- Россиядами?

- Ўйинчи сифатида ютишимни айтмадим. Билмадим, бунга кўнглимда қандайдир ишонч бор.

- Жорий мавсумда ўзимиз билмаган Ҳотам Бен Арфани кашф қиламизми?

- Биласизми, кимдир қачондир Ҳотам Бен Арфани кашф қилганда мен ҳам буни амалга ошираман. Шундай экан, биргаликда кўрамиз.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика