Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Ҳиндистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади" News

Ҳиндистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади"

Париж-2024 Олимпия ўйинларига иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтказилган Япония - Ҳиндистон (7:0) учрашувидан сўнг Ҳиндистон аёллар терма жамоаси жамоаси бош мураббийи Томас Деннербай матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Биз бугун дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнашимизни билар эдик. Япония шунчаки ажойиб жамоа. Улар дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Япониялик футболчилар ҳар тарафлама кучли. Уларнинг техникаси ва майдонни кўра билиш қобилияти шунчаки даҳшат. Биринчи бўлимда тартибли ҳимояландик ва бир нечта ҳужум ҳам уюштирдик. Ҳимояга таяниб ўйнашимиз аниқ эди. Иккинчи бўлимда эса рақиб ҳимоямизни ёриб ўтди. Биз иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқасида 4та гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар бугунги ўйинимиздан хурсандман. Кейинги учрашувларда максимал очко тўплашга ҳаракат қиламиз.

- Япония терма жамоасининг кучига ҳеч ким шубҳа қилмаслиги аниқ. Шундай кучли рақибга қарши, жамоангиз биринчи таймда жуда тартибли ҳимояланди ва бор йўғи битта гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса 6та гол ўтказиб юбордингизлар. Иккинчи бўлимда футболчиларингизга нима бўлди? Улар чарчаб қолишдими?

- Японияга қарши ўйнаётганингизда сиз 90 дақиқа тўлиқ интизомли ўйин намойиш этишингиз керак. Руҳий томонлама ҳам ўйинга тайёр бўлиш керак. Сиз ҳужумга чиққанингиздан сўнг дарров орқага қайтишингиз керак ва шундай темпда 90 дақиқа ўйнайсиз. Бу осон вазифаси эмас. Менинг фикримча иккинчи таймда руҳан синдик ва шу сабабдан голлар ўтказиб юбордик. Ростини айтсам Японияга қарши учрашувни қандай кечиши олдиндан сезгандим. Вьетнам ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар бизнинг тақдиримизни ҳал қилади. Биз кейинги учрашувларга эътиборимизни қаратишимиз керак.

- Жамоангиз кўп ҳужум қилмаган бўлса ҳам, бироқ учта яққол голли вазиятга эга эди. Бугун жамоангиз гол уришига нима етишмади?

- Ҳа, бизда бир нечта голли вазиятлар бор эди ва биз улардан фойдалана олмадик. Тўғриси Япония дарвозасига гол урсак ўйин янада қизиқроқ кечар эди, аммо бизнинг голимиз ўйин натижасига катта таъсир ўтказмас эди. Биз бор йўғи 6та гол ўтказиб юборгандик бўлар эдик. Яна бир маротаба такрорлайман кейинги турларда тақдиримиз ҳал бўлади. Кейинги учрашувларда бор салоҳиятимизни намойиш этишимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика