Latest news

00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  1 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  30 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

"Ҳар ўйинда жанг қилишга тайёрмиз" — Вадим Абрамов оғир тақвим, "ўлим гуруҳи" ва кейинги баҳслар ҳақида News

"Ҳар ўйинда жанг қилишга тайёрмиз" — Вадим Абрамов оғир тақвим, "ўлим гуруҳи" ва кейинги баҳслар ҳақида

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлангач, «Динамо» «H» гуруҳида кубокнинг амалдаги соҳиби «Насаф», «Андижон» ва «Навбаҳор»га қарши ўйнайдиган бўлди. Қуръадан кейин жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Вадим Карленович, Суперлигада март ойидаги оғир тақвимдан кейин «Динамо» кубокда ҳам «ўлим гуруҳи»га тушди. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, кучли гуруҳдан жой олдик. «Андижон»га қарши сафарда ўйнаймиз, «Насаф» ва «Навбаҳор»ни қабул қилишимиз кўрсатилган. Аммо Cамарқандда ўйнамаётганимизни инобатга олсак, учта ўйин ҳам биз учун сафарда ўтади. Чунки майдонимизга қачон ўйнашга рухсат берилишини ҳали аниқ билмайман. Наилож, ушбу ўйинлар орқали ўзимизга бўлган ишончни қайтаришга уринамиз. Ҳар ўйинда жанг қилишга тайёрмиз. Битта муаммо –  ўз майдонимизда ўйнамаётганимиз. Қолганини тўғриласа бўлади.

- Энг оғир тақвим «Динамо»да: март ойида чемпионлик учун даъвогар «Навбаҳор», «Нефтчи», ОКМКга қарши ўйналди, апрелда эса Суперлигани яхши бошлаган «Андижон»га қарши сафар ўйини, кубокнинг амалдаги соҳиби «Насаф» ва яна «Навбаҳор»га қарши тўқнашувлар. Жамоа руҳан тиклана оладими?

- Бу футбол. Биз ҳам улардек стартни омадли бошлашимиз мумкин эди. Аммо турли сабаблар туфайли бундай бўлмади. Бу масалага қайтишни истамасдим, аммо Наманган ва Олмалиқдаги ўйинларимизни такроран кўриб, таҳлил қилдим – ҳакамлар жуда кўп хатоларга йўл қўйишди. Албатта, ўзимизда ҳам камчиликлар бўлди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда улар хатоларсиз бошқаришади. Ўшанда майдонда кўп нарсани исботлашимиз мумкин бўлади. 

- «Динамо» ўтган йил Про лигада иштирок этиб, кубок яримфиналигача етиб борди ва совринни қўлга киритган «Насаф»га ютқазди. Бу йил Ўзбекистон кубогидаги вазифа қандай бўлади?

- Биринчи вазифа – гуруҳдан чиқиш. Қолаверса, «Насаф»га қарши бу сафарги ўйинимизда фарқ бор, ўшанда яримфинал бир ўйиндан иборат эди, бу ерда эса гуруҳда 3та ўйин бор ва ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ўнглаш имкони бўлади. Бундай жамоаларга қарши ўйин ўзимиз учун ҳам қизиқ бўлади. 

- «Динамо» 3-турни сўнгги бўлиб ўтказди, аммо Суперлига 4-турини 28 март куни «Металлург»га қарши ўйин билан бошлаб бериши тақвимда белгиланган. Асосий таркиб ўйинчилари Одилжон Абдумажидов ва ҳужумчи Кожо Жоэл ФИФА кунларида олимпия ва миллий жамоада бўлишади. Уларнинг ўйингача қайтиш имконияти қанчалик?

- Абдумажидов Ўзбекистон олимпия жамоаси сафида 26 март куни Қатарда ушбу мамлакат олимпия жамоасига қарши ўйнайди, Кожонинг ҳам 26 март куни Қирғизистон миллий жамоаси сафида бўлиши аниқ эди. Чунки ФИФА кунлари доирасида шу куни ўйинлар бор. Биз эса «Металлург» билан ўйинимизни 28 мартда ўтказамиз, ўйингача улар келиши мумкин, аммо дарҳол таркибга тушишига умид қилиш қийин. Чунки ўйинлар, сафарлар, учишлардан кейин чарчоқ бўлади. Тайёргарликни давом эттириб, вазиятга ўйин олдидан баҳо берамиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика