Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов News

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов мамлакатимизга етиб келди.

Бугундан бошлаб у терма жамоа ихтиёрида машғулотлар ўтказишни бошлаб юборди. Фурсатдан фойдаланиб Championat.asia мухбирлари Ўзбекистон МТЖнинг машғулот ўтказаётган қароргоҳига борди ва футболчидан интервью олди.  


— Жалолиддин бугун терма жамоанинг ихтиёрига етиб келдингиз. Саудия Арабистонида мавсум деярли тугади, яъни 2 та тур қолди. Клуб ҳозир 3-ўринда, жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эришди деб ўйлайсизми? 

— "Ал Наср"да доимо мақсад улуғ бўлган. Доим чемпионлик, Президент кубокларини ютишни хоҳлаганмиз. Бу йил бу нарсани уддалай олмадик, деб ўйлайман. Ҳозир 3-ўриндамиз, барибир бизнинг ниятимиз келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш. Вазифани 90 фоиз уддаладик деб ўйлайман. Яна иккита ўйин қолди. У ерда ҳар бир ўйин жуда кучли ўтади, осон рақиб йўқ. Буни Саудия чемпионатини кузатадиганлар ҳам билади. Шу икки ўйинда 6 очкони қўлга киритиб, келаси йили ОЧЛда ўйнашни жамоамиз олдига вазифа қилиб қўйган. 

— Мавсум орасида маълум муддат майдонга тушмадингиз. Кўпчилик мураббий билан ўрталарингизда низо чиқди деб ўйлади...

— Бу йил "Ал Наср"да кўп мураббийлар алмашди. Ҳар бир легионер футболчида бу каби ҳолатлар бўлиб туради. Мураббий янги келганида мени яхши танимасди. Шунинг учун ҳам 1-2 та ўйинда захирада қолиб кетдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Сўнгги ўйинларда менга нисбатан ишончи анча юқори. Жуда яхши муомаладимиз. 

— Терма жамоа ҳақида, рақибларимиз анча аутсайдер жамоалар. Терма жамоа футболчиларида ўйиндан аввал "ютиб қўйиш" аломатлари йўқми?

— ЎФА раҳбарлари келди ва шу борада гаплашдик. Тўғри, Малдив, Шри-Ланка каби терма жамоалар, лекин ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар биз ютсак "ўзи Шри-Ланка эди", дейишади. Агар ютқазиб қўйсак душмандан баттар бўлади. Ҳозир бизнинг таркибда жуда ҳам талантли футболчилар йиғилган. Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз. Бу гуруҳда вазиятни оғирлаштирмаслигимиз керак. Мухлисларни ҳам, журналистларни ҳам хавотирга қўймаслик керак. Мухлисларимизни чиройли ўйинлар, голлар билан хурсанд қилиб, бу босқични байрамдек ўтказиб бермоқчимиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика