Latest news

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   148 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди"

Бугун "Бухоро" клуби "Шўртан" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

 Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари ва жамоа режалари ҳақида гапириб ўтди:

"Қисқача тўхталадиган бўлсам, биз ўз ишимизни давом эттиряпмиз. 3 январдан бошланган, салкам бир ойдан ошиқ давом этаётган йиғинимизнинг асосий палласига етиб келяпмиз, ҳозир экватор чизиғидамиз.

Тошкентдаги йиғиндан ҳозирги йиғинни фарқи, футболчиларга кўплаб юкламалар беряпмиз, улар оғирликни ҳис қилишяпти. Тўғрисини айтсам, ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени унчалик хавотирга солмайди. Ҳа, ютқаздик. Умуман олганда, юкламалардан сўнг, футболчиларимнинг ўйинни олиб бориши мени қониқтиряпти, ёмон эмас ҳозирги вақт учун.

Солиштириш учун айтаман, мен ўтган йили "Динамо" бош мураббийи бўлган вақтимда ҳам, худди шу жамоалар билан мавсум олди учрашувлар ўтказган эдик. Ўшанда Муборакда, ўз дарвозамиздан, 3та ўтказиб юборганмиз, ваҳоланки ўша учрашувда ҳатто, 6 та тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Самарқандда ҳам, "Шўртан"га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

Кейин эса нималар бўлганини сиз яхши хабардорсиз, "Динамо" билан, мавсум тугашига 4 тур қолганда Суперлига йўлланмасини нақд қилган эдик. Бу билан нима демоқчиман? Бизда ҳаммаси жойида, ишлар режа бўйича кетяпти. Тўғри, ҳатто назорат учрашувларида ҳам, мағлубиятга учраш ёқимсиз ҳолат, кўнгилни хира қилади. Аммо, бундан хулоса чиқариб, яна мақсад сари, жамоани хотиржамлик билан Суперлигага чиқариш учун тайёрлаб борамиз.

Энди, оғир юкламалардан сўнг футболчиларга 2 кун дам берамиз, улар 1 ой давомида, 9 та учрашув ўтказишди. 9 февралдан, яна Тошкент шахрида йиғиламиз. У ерда ҳам, кўплаб синов-назорат учрашувлари ўтказиш режамизда бор. 12 февралда "Қўқон 1912", 15 февралда эса "Сурхон" жамоаси билан, ҳамда 18 февралда "Пахтакор" ўринбосарларига қарши ўйин ўтказиш бўйича келишувга эришганмиз. 21 ёки 22-февралда ҳам албатта рақиб топишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг Бухорога қайтамиз", - дейди Ҳаким Фузайлов. 





Видео. Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" "Шўртан"га ютқазди         

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика