Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  3 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

Гватемала U-20 мураббийи: "Бизни қониқтирадиган ягона натижа — ғалаба, буни барча ҳис қилиб турибди" News

Гватемала U-20 мураббийи: "Бизни қониқтирадиган ягона натижа — ғалаба, буни барча ҳис қилиб турибди"

U-20 жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин Гватемала терма жамоаси бош мураббийи Рафаэль Лоредо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дастлабки икки ўйинни ўтказиб бўлдик. Ҳозир кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Майдонга чиқишимиз ва яхши ўйин намойиш этишимиз лозим. Биз жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз, шунинг ўзи катта мотивация. Биз одамлари жуда яхши муносабатда бўлаётган мамлакатдамиз ва футбол ўйнаш учун барча шароит муҳайё қилинган. Бўлажак ўйиндаги ғалаба бизга учинчи ўринни эгаллашамиз ва кейинги босқичга чиқиш учун интилишимизда ёрдам беради. Ўзбекистон жуда уюшқоқ жамоа, улар яхши ҳимояланади ва ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз олдинга ташланиб, ҳужумлар ташкил этишимиз керак. Олдинги икки ўйинда гол уриш учун кўплаб имкониятимиз бўлганди, аммо улардан фойдалана олмагандик. Бизни қониқтирадиган ягона натижа — ғалаба, буни барча ҳис қилиб турибди. Футболчиларимизга ишонишда давом этишимиз лозим. Биз икки турда ғалаба қозона олмадик, лекин улар ҳаракат қилишди. Бу мени хурсанд қилади", деди мексикалик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 27 май куни соат 02:00 да старт олади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика