Latest news

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Гвардиола: "Сити" 2 очко ортда қоляпти, аммо барчаси ўз қўлимизда" News

Гвардиола: "Сити" 2 очко ортда қоляпти, аммо барчаси ўз қўлимизда"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин. Футболчилар ва мураббийлар штабини табриклайман. 

Бу ғалаба жуда муҳим, биз ўйин бошидан охиригача яхши ўйнадик. 

Аммо "Арсенал" ҳалиям турнир жадвалида етакчи. Ҳақиқат шуки, биз икки очко ортда қоляпмиз. 

Навбатдаги учта ўйин кўп нарсани ҳал қилади деб ўйлаяпман. "Фулхэм" Чемпионшипдан қайтган ва мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Шунингдек, биз уйда "Лидс" ва "Вест Хэм" билан ўйнаймиз. Ўз аренамизда мухлислар сабаб ўзимизни жуда яхши ҳис қиламиз. 

Энг муҳими - тақдиримиз ўз қўлимизда. Мавсум охирида ҳам барчаси ўзимизга боғлиқ эканлиги барчасидан ҳам муҳимдир", - деди Гвардиола. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика