Latest news

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди" News

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Нико О'Райлини Англия Кубоги ярим финалида ўйнатишга ваъда берди.

Якшанба куни "Сити"га "Борнмут" устидан ғалаба қозонишида айнан О'Райли ёрдамга келиб, 2 та ассист амалга оширди. У танаффусда Абдуқодир Ҳусановни алмаштирди.

Гвардиоланинг таъкидлашича, О'Райли олдинги турда ҳам катта таассурот қолдирган, шунинг учун 20 ёшли англиялик футболчи 4 ҳафтадан сўнг "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Кубок ўйинида майдонга тушади.

"Нико "Плимут" дарвозасига иккита тўп киритганди ва бугун ҳам ўйинга ижобий таъсир ўтказди. У албатта ярим финалда ўйнайди!

У жуда яхши ўйнади. Шу ўринда, унинг ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини унутмаслигимиз керак. Тезкор, жуда ақлли ва тўп билан яхши муомала қилади, рақиб дарвозаси олдида доим хавфли вазият ҳосил этади", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" мусобақа ярим финалида "Ноттингем Форест" билан беллашади. Учрашув 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика