Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"
06 jan 16:58
News
Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"
"Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди. Мен ким эканимни ва қаердан келганимни биламан! "Сити" мухлисларига чексиз қўллаб-қувватлов учун раҳмат! Сизларни яхши кўраман ва ҳар куни майдонга янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун курашаман — "Манчестер Сити" жангчиси сифатида", – деди Гвардиол.
Футболчи жароҳатни Англия Премьер-лигасининг "Челси"га қарши ўйини (1:1) иккинчи таймида олганди. Клубнинг маълум қилишича, ҳимоячини шу ҳафта операция кутиб турибди. Ҳозирда жароҳат даражаси ва тикланиш муддатларини аниқлаш учун қўшимча текширувлар олиб борилмоқда.
Йошко Гвардиол "шаҳарликлар" ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва унинг қайтиши мавсумнинг қолган қисмида Хосеп Гвардиола жамоаси учун жуда муҳим бўлади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments