Latest news

23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  1 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  14 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин" News

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив" сафарда "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин меҳмонлар устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳайрли кеч. Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Яратилган вазиятларни ҳисобга олсак, кўпроқ голлар бўлиши керак эди. Биздаги иштиёқ рақиблардагидан кўпроқ бўлди ва сўнгги дақиқаларда вабанкка боришга мажбур бўлдик. Асосийси - ғалабага эришдик. Биз айнан ушбу очколар учун келгандик. Жамоа билан гаплашамиз, биз ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача курашамиз. 

- "Локомотив"нинг лигада қолишига имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Имкониятлар бор. Лекин рақиблар дарвозасини очиб бермайди. Шу сабабли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш керак. Бунинг учун олдиндаги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз керак. Ўзининг муносиб тарихига, бир неча чемпионлигига, ўз қадриятларига эга клуб жамоасини лигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Олдинроқ турли манбаларда Самвел Бабаяннинг жамоа бош мураббийлигига келгани ҳақида маълумотлар берилганди. Бугун қайдномада уни расмий шахс сифатида кўрдик. У жамоани бошқарадими ёки Сизга ёрдам берадими?
- Самвел Бабаян клуб бошқарувига келгани рост. У стратегияни тузади, тактикалар ҳам у бошчилигида қўйилади. У жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиш йўлида ишламоқда. Шу сабабли Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин.

- Жамоанинг бугунги учрашувда жонини бериб курашгани ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳа, ўйлаган ҳамма нарсаларимиз ҳам амалга ошмади. Лекин йигитлар ҳар бир тўп учун курашишди. Барча жойларда ҳам устун бўла олишмаган бўлишса-да, кучли иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетишди. Айрим нуқталарда функцияларни бажара оладиган футболчилар етишмаяпти. Йигитлар билан жиддий суҳбатлашдик, улар бугун борини бериб курашишди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлмади, лекин кучли характер кўрсата олдик.

- Бугун қайдномада Санжар Турсунов кўринмади. Бунинг сабаби нимада?
- Бу клубнинг ички иши. Бу ҳолатни кўриб чиқяпмиз. У жамоа сардори. У бугун биз билан бўлса, хурсанд бўлган бўлардик.

- Бу ўйингача "Локомотив"Да кетма-кет 5 мағлубият бор эди. Жамоанинг ғалаба қозониши учун қандай жиҳатлар етишмаган деб ўйлайсиз?
- Келинг, олдинги мураббийни муҳокама қилмайлик. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳа, балки ўтган ўйинларда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилгандирмиз.



Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика