Latest news

21:29"Вест Хэм" — "Арсенал". Эдегор, Хаверц ва Сака асосий таркибда  0 21:02"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор". Сиаваш Ҳақназарий ҳам "Навбаҳор"дан кетди  2 20:54Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор"да ҳар бир ўйин босимли ва финалга тенг руҳда ўтди"  1 20:45РПЛ. ЦСКА Москвада "Рубин" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...  14 20:37Нега Суперлиганинг сўнгги турида жамоалар танаффусда турли хил вақт дам олишди? Бундай қилиш мумкинми?  2 20:18Яна бир футболчи "Навбаҳор" билан хайрлашди  7 20:09Ла Лига. "Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га мағлуб бўлди  79 20:02Озарбайжон чемпионати. Жасур Жалолиддинов жамоаси йирик мағлубиятга учради  0 19:48Григорий Колосовский: "Чемпионларга саволларим бор. Улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак"  17 19:31Виталий Левченко: "Нефтчи"да қоламанми? Яшасак кўрамиз"  2 19:26Максим Шацких: "Пахтакор"нинг яқин захирасини нималарга қодирлигини кўриб олдик. Мураббий эса ҳар доим ёмон"  12 19:06Сергей Лушчан: "Навбаҳор" раҳбарияти 6 нафар ёрдамчи олишимга рухсат берса қоламан"   16 18:57Александр Хомяков: "Раҳбарият билан гаплашиб олишнинг айни вақти"  6 18:46Суперлига. Энг кўп голли узатмани совриндор бўлмаган футболчилар амалга оширди  4 18:31Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи даврада йигитлар мўъжиза кўрсатди, Филипович кучли футболчилигига шубҳа қолдирмади"  3

Гонконглик журналист: "Ўзбекистон терма жамоасидан бир очко тортиб олсак, яхши натижа қайд этган бўламиз" News

Гонконглик журналист: "Ўзбекистон терма жамоасидан бир очко тортиб олсак, яхши натижа қайд этган бўламиз"

ЖЧ-2026 саралаш доирасида Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши баҳс олиб боради

"Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари сўнги маротаба тўқнаш келганига 11 йилдан ошди. Бу вақт ичида икки терма жамоада ҳам авлодлар алмашинуви рўй берди. Ўрта Осиё минтақасида футбол жадал тарзда ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлар Осиё кубогида дебют қилишди. Ўзбекистон эса Осиё кубогида чорак финалга қадар етиб борди ва мусобақа давомида мағлубиятга учрамади.

Мусобақа мамлакатингиз учун омадли бўлмаган бўлиши мумкин, аммо терма жамоангиз намойиш этган ўйин кўпчилик мухлисларига ёқди. Одилжон Ҳамробеков ва Отабек Шукуровлар майдон маркази ажойиб "тандем" ҳосил қилишган. Шунингдек, терма жамоангиз сафида Европада тўп тепаётган бир нечта ёш футболчилар бор. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевлар Осиёнинг энг иқтидорли футболчилари қаторига киради.

Гонконг терма жамоаси эса Осиё кубогининг гуруҳ босқичиданоқ орта қайтди, аммо футболчи Филип Чан Сиу Кван Осиё кубогидаги 1000 голни урди. Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Гонконг ажойиб натижа қайд этди, Эронга қарши учрашувда кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. "Аждархо"лар учун бу яхши натижа. 2021 йил якунида Гонконг терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Норвергиялик мутахассис Йорн Андерсен терма жамоани бошқармоқда ва ҳозирги кунгача яхши натижалар қайд этди. Гонконг терма жамоаси кўпроқ ҳужумкор ва агрессив футбол намойиш этмоқда. Собиқ бош мураббий Макс Пааталейан терма жамоада вақти бундай ўйин услубини фақатгина орзу қилиш мумкин эди.

Гонконг терма жамоасининг ҳимоя чизиғи анча стабил ва легионер футболчилар кўпчилиги айнан ҳимоячилар. Шунингдек, марказий ҳимояда асли шотландиялик футболчи Леон Джонс тўп тепмоқда. Бош мураббий Йорн Андерсен терма жамоани яхши томонга ўзгартира олди, аммо Ўзбекистонга қарши кечадиган икки учрашувда жамоадан кўп нарса кутиш нотўғри. Ўзбекистондан бир очко тортиб олсак яхши натижа десак бўлади" - дея ёзмоқда гонконглик спорт журналисти Аарон Ю Вай Хим


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Гонконг учрашуви бугун соат 17:00да старт олади.

Hong Kong

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 3

21/03/2024, 17:00

2
:
0
Finished

Uzbekistan

Eldor Shomurodov - 49', Rustamjon Ashurmatov - 66'

Stadium: 6263 spectators

45'
90'
63'  Matthew Orr (Michael Udebuluzor)
63'  Everton Camargo (Pui-Hin Poon)
80'  Siu Kwan Chan (Yu Joy Yin)
80'  Juninho (Stefan Pereira)
88'  Wu Chun Ming (Wang Kit Tsui)
46'  Khozhimat Erkinov (Abbosbek Fayzullayev)
49'  Eldor Shomurodov
66'  Rustamjon Ashurmatov
70'  Rustamjon Ashurmatov (Khusniddin Alikulov)
82'  Jaloliddin Masharipov (Azizbek Amonov)
90'  Odildzhon Khamrobekov (Diyor Kholmatov)
90'  Eldor Shomurodov (Bobur Abdikhalikov)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика