Latest news

16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  7 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3

Го Оива: "Ўзбекистоннинг бир киши кам бўлиб кўрсатган ўйини жамоа қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди" News

Го Оива: "Ўзбекистоннинг бир киши кам бўлиб кўрсатган ўйини жамоа қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди"

U-23 Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея U-23 - Япония U-23 (0:3) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда японияликлар устози Го Оива фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун унчалик ҳам кўп имконият яратмаган бўлсангиз ҳам учта гол урдингиз. Шу ҳақида гапирсангиз?

- Албатта, бу ажойиб бўлди. Биз ўйинга яхши тайёрлангандик. Футболчилар ҳам майдонда ажойиб ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам биз учун омадли кечди.

- Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида гапирсангиз. Ярим финал учрашувига мухлислар киритилмаслиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди...

- Мухлислар борасидаги янгиликдан хабарим йўқ. Биз бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадик. Шу сабабли бу мавзу ҳақида бир нарса дея олмайман.

- Бугунги ўйиндаги ғалабага қандай омиллар сабаб бўлди?

- Бугун агрессив ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ўйинчиларим нима қилиш кераклигини тўлиқ тушуниб ўйнашди. Учта гол киритдик ва бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормадик. Бу эса жуда яхши натижа.

- Ўйинчига савол. Бугун иккита гол киритишга эризшдингиз. Шу ҳақида фикрингиз...

- Бундан жуда бахтлиман. Иккита гол ва битта ассист. Аммо мен ҳар доим жамоа манфаатини юқори қўяман. Биринчи навбатда жамоамга фойдам тегиши керак. 

- Бош мураббий ва ўйинчига савол. Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақидаги фикрингиз. Бу жамоа ўйинларини кузатдингизми? Ушбу ўйиндаги имкониятларингиз қандай?

- Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг кечаги ўйини кўрдим. Ўзбекистоннинг бир киши кам бўлиб кўрсатган ўйини жамоа қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Ўйинчиларнинг техникаси, тезлиги шунчаки ажойиб. Шу жиҳатдан ҳам биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Биз ҳозир ишни биринчи навбатда тикланишдан бошлашимиз керак. Ўзбекистон жамоаси ўйинини ўрганиз ва анализ қилиш ҳам энг муҳим ишлардан бири. 

- Ушбу саволга ўйинчининг жавоби қандай?

- Бу менинг Осиё қитъасидаги биринчи мусобақам. Бугунги ўйинга қадар фақат Корея ҳақида ўйладим. Ўзбекистон ҳақида аниқ билмайман. Аммо уларнинг ярим финалга етиб келганликлари Ўзбекистон қандай жамоа эканлигини англатади.

- Ушбу ўйиндаги имкониятларингиз қандай?

- Муҳим ўйин. Қийин бўлиши аниқ. Аммо биз ҳар бир ўйинда ўз ўйинимизни ривожлантириб бормоқдамиз. Ҳозир қилинадиган биринчи иш бу ў

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика