Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  1 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ғайрат Шихов: "Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди" News

Ғайрат Шихов: "Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Ғайрат Шихов қатнашди.




"Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Умуман олганда яхши ўйин бўлди. Лекин, ҳисоб биз учун қониқарли эмас. Ишлашда давом этамиз. Ҳар 2-3 кунда ўйин бўлаётгани боис футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда.

Про лиганинг даражаси бу йил анча кўтарилди. Охирги учта турни орасида вақт жуда тиғиз бўлди. Балки, ўйинга мослаша олмаётгандирмиз.

Учрашув бошидан очиқ футбол таклиф қилдик. Мағлубиятга учрадик демак бу қарор хато бўлиб чиқди. Ютганимизда тўғри бўларди.

Пандемия ва футболдаги тўхталиш фақат бизга эмас бутун дунё футболига таъсир қилди. Бундан қочиб бўлмайди. Машғулотларни узлуксиз ўтказишни иложи бўлмади.

Ҳимоя ва ярим ҳимоядаги боғлиқликда муаммолар кўзга ташланди. Гол ура олмаяпмиз, демак муаммоларимиз кўп.

Муаммоларни айтаман десам матбуот анжуманида вақт етмайди. Ишлашда ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ғайрат Шихов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика