Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  50 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади News

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади

"Астон Вилла"даги омадсиз мавсумдан сўнг Филиппе Коутиньо ижара шартномаси асосида Туркияга йўл олади.

Туркиянинг "Галатасарой" клуби бразилиялик футболчига шу ҳафта "Астон Вилла"ни тезда тарк этиш имконини берадиган шартнома таклиф қилмоқда. Истанбул гиганти мамлакатда чоршанба куни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бразилия терма жамоаси футболчисини таркибига қўшиб олмоқчи. "Галатсарой" АПЛ вакилини битимга кўндиришга уринмоқда. Аммо "Вилла" ўтган ёзда Коутиньони бутунлай ўзиники қилиш учун сарфлаган 17 млн фунтнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қайтариб олишни истайди. 

Клубга янги бош мураббий Унаи Эмери тайинлангандан сўнг Коутиньонинг Жанубий Америкага қайтиши мумкинлиги айтилган эди. Собиқ "Ливерпуль" юлдузи жорий мавсумда бирорта гол урмади ва голли узатмани амалга оширмади. У ҳали Эмери қўл остида бирорта ўйин ўтказганича йўқ. 

Коутиньо "Астон Вилла"нинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳафтасига 125 минг фунт ишлаб топади. "Галатасарой" футболчига асосий таркибдан жой ваъда қила олади. Унинг келаси йили еврокубокларда иштирок этиши эҳтимоли юқори.

Филиппе Коутиньо 2022 йилнинг январь ойида "Барселона"дан ижарага олинганди. Ажойиб ярим йилдан кейин футболчи доимий асосда Англия чемпионатига йўл олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика