Latest news

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга жавобсиз 8та гол урди News

Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга жавобсиз 8та гол урди

Бугун, 27 сентябрь куни Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳслари старт олди.

"B" гуруҳи доирасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борди. Унда вакилларимиз йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Осиё Кубоги

"B" гуруҳи. 1-тур

"Саад Ал Абдуллаҳ Ҳалл" мажмуаси. 13:00

Ўзбекистон – Туркманистон 8:0

Ҳакамлар: Фаҳад Бадир Алҳосани (БАА), Исса Убдулҳуссаин (Кувайт), Бенжапол Мучароэнсап (Таиланд)

Таймкипер: Порннаронг Граирод (Таиланд)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: Д.Чориев (И.Ҳамроев) 6, М.Одилов (А.Раҳматов) 13, 22, И.Ропиев (И.Ҳамроев) 15, (И.Ҳамроев) 33 Д.Раҳматов (М.Одилов) 30, Ш.Фахриддинов (И.Ропиев) 34, А.Усмонов (С.Жўраев) 40

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев

Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов

Туркманистон (дастлабки бешлик): 12.Меретгелди Байрамов (с), 3.Гилжимурадов Гилжимурат, 4.Максат Солтанов, 9.Алламират Курбанов, 13.Кадир Беренов

Захира: 1.Бердимират Сапардурдиев, 2.Ровшен Оразмуҳаммедов, 5.Кервен Аннаоразов, 6.Даниил Панченко, 7.Гурбангелди Саҳедов, 8.Шири Байрамдурдиев, 10.Мулкаман Аннагулиев, 11.Ватан Атаев, 14.Максат Мирадов.

Огоҳлантириш: Р.Оразмуҳаммедов 19


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Ишончли ва чиройли ғалаба муборак!

40 - Гооооооооллллл, Акбар Усмоноооввв!!! Ҳужумчимиздан нозик гол

40 - паркетда нисбатан ёшроқ таркиб.

36 - Равшан Элибоев ўрнига Рустам Умаров тушди.

34 - Гоооооооллллл, Шахрам Фахриддиноооввв!!! Ропиевдан пас ва ёш ўйинчимиздан гол. Навбатдаги футзалча гол.

33 - Гоооооооллллл, Ихьтиёр Ропиеееввв!!! Ҳамроев бурчакдан пас, Ихтиёрдан шакар гол.

33 - Зарбааа, Ҳамроев деярли бўш қолган дарвозага тепди. Қаердандир ҳимоячи пайдо бўлди ва боши билан қайтарди.

30 - Гоооооооллллл, Дилшод Раҳматоввв ва Роналдуча нишонлаш!!! М.Одилов бурчакдан тўпни Раҳматовга ошириб берди.

28 - Зарба, Гурбангелди Саҳедовнинг кучли ва аниқ зарбасини Равшан Элибоев қайтариб юборди.

28 - Зарбааа, Нишоновнинг зарбаси рикошет билан бурчакка кетди.



22 - Гоооооооллллл, Машраб Одилоооввв!!! Дарвозабондан қайтган тўпни Машраб тўққизликка жойлаб қўйди. Асал гол.

Иккинчи бўлим бошланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида Туркманистонга фақат бир марта ютқазган. 2017 йилнинг 2 май санасида Тошкентда ўтган ўртоқлик баҳсида 5:6 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Ўша учрашувдан кейин бош мураббий Хосе Мария Пазос Мендез ўзбек халқидан узр сўрайман деб интервью берганди "Championat.asia" сайтига >>>

Хосе Мария Мендез: "Мухлислар ва халқдан узр сўрайман"


Биринчи бўлим якунланди, танаффус.

19 - Зарбааа, вакилларимиз жаримани чиройли тарзда комбинация қилишди. Нишоновнинг зарбасини кипер қайтариб юборди.

19 - Ровшен Оразмуҳаммедов Чориевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. Даврон яқиндагина даволаниш жараёнини бошдан ўтказган эди.

15 - Гоооооооллллл, Ихтиёррр Ропиеввв, 3:0. Ихтиёр тепган тўп рақиб ўйинчисига тегиб бирозгина йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

14 - Зарбааа, яна Чориев тепди. Нишоновнинг пасидан кейин Давронда жуда яхши вазият юзага келди. Бироз ноаниқ.

14 - Зарбааа, Чориев чиройли гол урмоқчи бўлди. Дарвозабон Меретгелди Байрамов ўз ўрнида.

 Туркманистон бош мураббийи Гуванч Канаев дарҳол 1 дақиқалик тайм аут олди.

13 - Гоооооооллллл, вакилларимиздан футзалча гол. Анасхоннинг пасидан кейин Машраб Одилов иккинчи голимизни киритди.

11 - Бу сафар Равшаннинг зарбаси аниқ чиқди, рақиб посбони тўпни қайтарди. Вакилларимиз Элибоев билан беш киши бўлиб ўйнашмоқда.

10 - Равшан Элибоевнинг тепган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

9 - Аннагулиев Элибоев қаршисида деярли бирга-бир қолди ва ноаниқ зарба берди.

8 - Тўлқиновнинг зарбасига рақиб блок қўйди, Анасхоннинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.

6 - Гоооооооллллл, Даврон Чориеееввввввв! Илҳом Ҳамроевнинг пасидан кейин Даврон ҳисобни очди.

4 - Дилшод Раҳматовнинг зарбасига бирроз аниқлик етишмади.

3 - Ўйиндаги биринчи зарбани бизникилар берди, Анасхон Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

2 - Вакилларимиз аста устунликни қўлга олишмоқда. Ўйин трансляциясида эса бироз муаммолар юзага келмоқда (ТВда).

Учрашув бошланди! Уни қўшниларимиз бошлаб беришди.

Баҳодир Аҳмедов биринчи бешликка Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов ҳамда Даврон Чориевларни киритган.

Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради, энди эса қўшниларимизнинг мадҳияси.

Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача ўтказилган 15та қитъа биринчилигининг барчасида иштирок этган бўлса, рақибимиз туркманистон 10 марта қатнашган. Яна бир эътиборли жиҳати, туркманлар 10 йиллик танаффусдан кейин (охирги марта 2012 йил БААда ўтказилган Осиё Кубогида қатнашган) мусобақага қайтди. Ўзбекистон шу кунгача 15та Осиё Кубогидан 13тасида гуруҳдан чиқишни уддалаган.

Ҳисоб бўйича XVI-Осиё Кубоги. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз "B" гуруҳида Туркманистон, Баҳрайн ва Тожикистонга қарши баҳс олиб боради.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика