Latest news

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  3 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди News

Футзал. Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди

Футзал янги мавсуми стартига саноқли кунлар қолди.

Аввал хабар берилганидек, 30 август куни “Юнусобод спорт мажмуаси” АГМК ва “Жиззах Кентекс” ўртасидаги Суперкубок учрашувига мезбонлик қилади. 

ЎзПФЛ мавсумий режа ишлаб чиқишдан олдин футзал термаси устози Баҳодир Аҳмедов режалари билан қизиққанди. Маълумки, 27 сентябрь куни Кувайтда Осиё чемпионати старт олади. Шундан келиб чиқиб, сентябрь ойида ички чемпионатнинг фақатгина 1 та тур учрашувини ўтказиш учун имконият бор. Қолган вақт давомида асосий футзалчилар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Режага кўра, 4-9 сентябрь кунлари чемпионатнинг илк тур учрашувлари Жиззахда бўлиб ўтади. Мос равишда кейинги турлар 18-23 октябрь (Хоразм), 13-18 ноябрь (Тошкент), 1-4 декабрь (Фарғона), 22-25 декабрь (Олмалиқ) кетма-кетлигида ўтади. Бунга қадар ЎзПФЛ бошқа эҳтимолий мезбон шаҳарлардаги залларни ўрганади. Улар талабга жавоб берса, 2023 йилдан бошлаб Қарши, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ҳам футзал чемпионатини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. 

Олий лиганинг 2022/23 йилги мавсумига эртага — 20 август куни қуръа ташланади. Жараён 11:00 дан бошлаб саҳифаларимиз орқали жонли эфирга узатилади. 

Футзал чемпионатининг янги мавсумида ҳам 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: “Жиззах Кентекс”, АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Металлург”, “Максам Чирчиқ”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, BMB, “Oil star”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика