Latest news

20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  0 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  3 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради" News

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради"

Тажрибали футзал мураббийи ва терма жамоага бир нечта ўйинчиларни етказиб берган Дилшод Хайдарқулов Парагвайга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоаси эртага, 17 сентябрь куни Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувини ўтказади. 


- Аввало Жаҳон чемпионати бошлангани билан барчани табриклайман. Мундиалга юртимиз мезбонлик қилаётгани қувонарли ҳолат. Бу ўзбек футзали, мураббийлар учун фойдали деб ўйлайман. 

- Биринчи турда Нидерландия билан куч синашдик. Дастлабки бўлимда жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди. Бу табиий ҳолат. Айтишим мумкинки, таркибимиз анча ёшарган. Аброр Ахметзянов, Фазлиддин Ботиров, Самариддин Беркинов учун дебют Жаҳон чемпионати. Шунга қарамай улар ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Жароҳатлар ўз таъсирини ўтказяпти. Суннат Жўраев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Равшан Элибоевлар бўлганида Нидерландияни аниқ ютар эдик. 3-3 яхши ҳисоб, лекин икки очко йўқотдик. Ўйин охирида Ҳусниддин Нишонов катта саҳнага чиқди. Ушбу турнирда Ҳусниддиндан кўп нарса кутяпман. У топ даражадаги футзалчи. Жаҳон чемпионатида ўз номини қолдириши керак. Қолганлар ҳам ёрқин ўйин кўрсатишига ишонаман. 

- Парагвайга қарши ўйин кўп нарсани аниқлаб беради. Энг асосий ўйинда ғалаба қозониш муҳим. Бу рақибдан устун келсак гуруҳда пешқадам бўлишимиз имкони пайдо бўлади. Умид қиламанки, энг яхши натижамизга эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика