Latest news

08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  8 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  1 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8

Футзал. БМБ Ўзбекистон МТЖнинг 7 нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди News

Футзал. БМБ Ўзбекистон МТЖнинг 7 нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди

Ортда қолган мавсумда футзал бўйича Биринчи лигада Жиззахнинг БМБ жамоаси чемпион бўлган ва Олий лигага йўлланмани қўлга киритган эди.

Нодир Элибоев бош мураббийлигидаги жамоа янги мавсумда ўз олдига Олий лига чемпионлигини вазифа қилиб қўймоқчи. Шу кунларда БМБ жамоаси қатор трансферларга қўл урди.

"Локомотив", АГМК, "Жиззах Кентекс" ва "Каспий" (Қозоғистон) жамоаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 7 нафар аъзоси жалб қилинди. Бундан ташқари, терма жамоага номзод ҳисобланган Дилмурод Шавкатов ҳам келди. Янги олиб келинганлар рўйхатида амалдаги тўпурар Акбар Усмонов, Олий лиганинг ўтган йилги энг яхши футзалчиси Ҳусниддин Нишонов, терма жамоа етакчиларидан бири Даврон Чориевлар бор.

БМБ жамоасига келиб қўшилганлар:

1. Дилмурод Шавкатов ("Локомотив"дан)

2. Акбар Усмонов ("Локомотив"дан)

3. Машраб Одилов ("Локомотив"дан)

4. Музаффар Аҳаджонов (АГМКдан)

5. Равшан Элибоев ("Каспий", Қозоғистондан)

6. Ҳусниддин Нишонов ("Жиззах Кентекс"дан)

7. Даврон Чориев ("Жиззах Кентекс"дан)

8. Аббос Элмуродов ("Жиззах Кентекс"дан).

9. Жаҳонгир Нарзуллаев ("Дизак"дан)


Бундан ташқари, БМБ 3 нафар ўйинчи билан шартномани узайтирди. Булар: Фернандо де Соуза, Шаҳзод Саъдиев (жамоанинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси) ҳамда Шавкат Ибрагимов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика