Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Футзал. АГМК – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари News

Футзал. АГМК – "Нефтчи" учрашувидан сўнг мураббийлар фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Фарғонадаги "Само" аренада футзал бўйича Олий лига баҳсларига старт берилди.

Куннинг иккинчи учрашувида АГМК ва "Нефтчи" клублари ўзаро тўқнаш келдилар ва учрашувда олмалиқликлар 7:0 ҳисобида ғалабага эришишди. 

Қуйида ўйин якунида ҳар икки жамоа мураббийлари томонидан билдирилган фикрлар эътиборингизга ҳавола этилади.

Фарруҳ Зокиров ("Нефтчи" бош мураббийи): "Жамоамиз ушбу мавсумдан Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таркибда асосан, маҳаллий футзалчилар жам бўлган. Улар ўйинлар давомида тажриба тўплаб боришади. Мақсадимиз – асосан, водий вилоятларидан бўлган маҳаллий ёш футзалчиларни ҳам Олий лигада ўйнаш олишларини кўрсатиш. Бугунги ўйинни ёмон бошламадик. АГМК номдор жамоа эканлиги йигитларни бир оз ҳаяжонга солди. Гувоҳи бўлдикки, ҳар қандай жамоа билан тенгма-тенг ўйнаса бўлади. Олдиндаги ўйинларга жиддий руҳда тайёргарлик кўрамиз".

Александр Петров (АГМК бош мураббийи): "Аввало, фарғоналикларни ажойиб залга эга бўлганликлари билан табриклайман. Бундай ареналарнинг кўпайиши футзал ривожига ҳисса қўшади. Ўзбекистон терма жамоасининг 6 наъфар азоси АГМКни тарк этди. Тактик ишланмаларни йўлга қўйиб, юқори мақсадлар сари интиламиз. Мезбон жамоа таркиби ёшлардан иборат, уларга келгусида омад тилайман. Раҳбарият эътибор қаратса, ишонаманки, жамоа албатта, ўз ўрнини топиб кетади ва кучаяди".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика