Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  0 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  116 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  18 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади News

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ҳамда ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади.

Бунинг натижасида мамлакатимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларига мезбонлик қилди. Бу борада тўпланган тажриба кейинги турнирларга мезбонлик қилиш учун катта имкониятни тақдим этди. 

Хусусан, ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди. 

"Ушбу нуфузли мусобақани юртимизда ўтказиш борасида Маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ФИФАга мавжуд инфратузилма юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Учрашувлар ўтказиладиган мажмуалар ва машғулот залларининг ФИФА талабларига, хусусан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги ҳаракатлар бошланди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш мўлжалланаётган қуйидаги мажмуаларни тақдим этди:

"Ҳумо Арена" (турнирнинг очилиш ва финал учрашуви мазкур ўйингоҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда), "Юнусобод" спорт мажмуаси, "Алпомиш" муз саройи, Миллий Гимнастика саройи, Фарғонанинг "САМО" спорт мажмуаси, Самарқанд Муз саройи, Бухоро ҳамда Андижондаги ареналар. 

Бундан ташқари, жамоалар машғулот ўтказишлари учун 10 га яқин мажмуа ва спорт заллари тақдим этилди.  

Бир неча кундан сўнг ФИФА вакиллари Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни бериш мақсадида юртимизга ташриф буюришади. Маҳаллий ташкилий қўмита ҳамроҳлигида мусобақага мезбонлик қилиши кутилаётган шаҳарлар билан танишадилар. ФИФА томонидан мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўллар талабга жавоб бериши ўрганилади ҳамда якуний хулоса тақдим этилади", – дейилади ЎФА хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика