Latest news

19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  8 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  2 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  8 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1

ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади News

ФИФА Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши бўйича тергов бошлади

ФИФА Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоасига тайинланиши туфайли тергов бошлади.

Бразилия футбол федерацияси (CBF) аллақачон тергов бошлангани ҳақида расмий хат олган.

Халқаро футбол федерацияси италиялик мутахассис билан шартнома тузиш жараёнида футбол агентлари фаолияти қоидалари бузилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Хабарларга кўра, мураббий вакили Диего Фернандес 1,2 миллион евро миқдорида комиссия олиши керак эди.

"Афтидан, ҳозирда агентлик лицензиясига эга бўлмаган жаноб Диего Фернандес Бразилия футбол федерацияси ва мураббий Карло Анчелоттига унинг "Реал"дан Бразилия терма жамоасига ўтишида футбол агенти сифатида хизмат кўрсатган", – дейилади хатда.

ФИФА CBFдан Фернандес иштирок этган музокаралар ва тўловларга оид барча ҳужжатлар, унинг номидан имзоланган барча ҳужжатлар ва федерациянинг ушбу масала бўйича позициясининг қисқача баёнини тақдим этишни сўради.

"CBF Карло Анчелоттини ишга олиш бўйича музокараларга оид шартлар махфийлик бандларини ўз ичига олади ва улар ташкилотнинг собиқ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган. Жорий администрация вазият бўйича ички текширув ўтказмоқда", – дейилади федерациянинг жавоб баёнотида.

Фернандеснинг ўзи шартнома тузишда маслаҳатчи сифатида иш юритганини маълум қилди.

"Музокаралар қисқа муддатларда ўтгани сабабли, бу ФИФАда футбол агенти сифатида рўйхатдан ўтиш жараёни билан мос келмади. Диего ушбу жараён якунланганидан сўнг адолатли воситачилик ҳақи олиш учун рўйхатдан ўтишга ариза беришни режалаштирмоқда", – дейилади Анчелотти вакили томонидан берилган баёнотда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика