Latest news

08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  0 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  1 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  2 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5

Феруз Фаҳриддинов: "Пахтакор" футзал жамоаси юқори ўринлар учун курашади" News

Феруз Фаҳриддинов: "Пахтакор" футзал жамоаси юқори ўринлар учун курашади"

Футзалчи Феруз Фаҳриддиновни кўплаб ўқувчиларимиз яхши танишади.

2016 йил Тошкентда ўтган футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финалида Таиланд билан баҳсда пенальтилар сериясида ҳал қилувчи голлардан бирини урган Фаҳриддинов кўп йиллар давомида "Дўстлик-АИН" шарафини ҳимоя қилди. Бу мавсумни у Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бошлади. Биз дастлабки икки тур ўтгач футзалчи билан интервью қилишга қарор қилдик.


- "Пахтакор"га ўтиш қандай амалга ошди?

- "Дўстлик-АИН" клуби билан шартномам тугагач "Пахтакор"дан таклиф тушгач тошкентликлар сафига ўтишга рози бўлдим. Янги мавсумга янги жамоа сафида яхши тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки "Пахтакор" сафида катта ютуқларни қўлга киритамиз.

- Собиқ клубингизнин кейинги тақдири нима бўлди?

- "Дўстлик-АИН" жамоасининг кўплаб футзалчилари турли клубларга ўтишди ва асосий ёш ўйинчилар қолди. Ушбу жамоа бу йилдан "Насаф"га айлантирилди.

- Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати янги форматга ўтди. Бунга қандай қарайсиз?

- Қандай формат бўлса ҳам бизнинг вазифамиз тушиб футзал ўйнаш. Олдинлари битта тур битта шаҳарда ўтказиларди. Бу йилдан эса ҳар бир тур уй-сафар тизимида ўтмоқда. Бир клуб билан икки кун ичида икки бор ўйнамоқда. Бу эса юртимизда футзал мухлисларининг кўпайишига хизмат қилади деб ўйлайман.


- "Пахтакор" футзал жамоаси ҳақида ўқувчиларимизга маълумот берсангиз.

- "Пахтакор" таркиби бу йил тажрибали футболчилардан ташкил топган. Акмал Хазратқулов, Равшан Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Мақсуд Файзуллаев. Жамоадги ёш футзалчилар буларга қараб ўсишади ва келажакда терма жамоа даражасига чиқишлари мумкин.

- Бош мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Равшан Ражабов жамоа учун жон куйдиради. Таркибдаги барча йигитлар билан яхши муносабатда, барчага имконият беради.

- Клуб раҳбариятининг футзал жамоасига эътибори қандай?

- Клуб раҳбарияти футзал жамоасига яхши шароитлар яратиб бермоқда. Ҳеч қандай камчилик йўқ. Биз ҳам шунга яраша яхши натижаларга эришиб уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- "Пахтакор"нинг уй аренаси қайси?

- Дастлабки уй ўйинимизни "Бунёдкор" залида ўтказдик. Бунга "Ёшлик" спорт зали тайёр бўлмагани учун сабаб бўлди. Кейинги турлардан уй учрашувларини "Ёшлик"да ўтказамиз.

- Мавсумни Бухорода бошладингиз.

- Дастлабки турни меҳмонда "Бухоро" билан ўтказдик. У ерда биз икки очко йўқотдик деб ўйлайман. Аммо мавсумдаги илк учрашув бўлгани, ўйинимиз у қадар қовушмагани учун дуранг қайд этдик. Эртаси куни уларни мағлуб этдик.

- Рақиб ҳақида фикрларингиз?

- "Бухоро" жамоаси яхши шаклланган жамоа. Собиқ "Когон" клуби футзалчилари айни пайтда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилмоқда. Улар кўплаб клубларга бош оғриқ бўла олишади.


- "Бухоро"дан сўнг "Қўқон-1912" билан ўйнадинглар...

- Ҳа, иккинчи турда "Қўқон-1912"ни иккала баҳсда ҳам йирик 7:1 ва 7:3 ҳисобида мағлуб этдик. Бу жамоа таркибида футболдан футзалга ўтган ўйинчилар кўп экан. Тажрибали ўйинчилар кўпчиликни ташкил этар экан.

- Бу йилги мавсумда қайси клублар фаворит деб ўйлайсиз?

- Суперлигада АГМК, "Металлург", "Нефтчи" ва шу билан бирга "Пахтакор" клуби юқори ўринлар учун кураш олиб боради деб ўйлайман.

- 3-турда водийга борасизлар...

- Ҳа тўғри. Кейинги турни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказамиз. Рақибимиз ёш футзалчилардан тузилганини биламиз. Насиб қилса Намангандан иккита ғалаба билан қайтишга уринамиз.  

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика