Latest news

10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чампион бўларди"  2 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  1 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  3 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман" News

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман"

"Андижон" футбол клуби иккинчи даврага тайёргарлигини бошлади.

"Тожикистонда ўтаётган йиғин мавсумнинг иккинчи қисми учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли футболчилар машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  

Жамоанинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Фарҳод Соҳибжонов эса “Андижон” клуби матбуот хизматига тайёргарлик, биринчи даврадаги таассуротлар ва иккинчи давра олдидан нималарни кўзлаётгани ҳақида гапирди. 

-  “Андижон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги Тожикистонда бошланди. Барчаси сиз учун қониқарли кечяптими?
-  Ҳа, тайёргарлигимизни бошлаб олдик. Бу ердаги шароитлар яхши, кўнглимиз тўляпти.

-  Айтинг-чи, биринчи даврадан ҳар жиҳатдан қониқдингизми?
-  Ҳа, менимча, мухлисларимизни ҳам кўнгли тўляпти, деб ўйлайман. Иккинчи даврани ҳам мана шундай руҳда ва бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман. Уй ўйинларимизда ишқибозларимиз янада кўпроқ бўлса, биз футболчиларга далда бериб туришади ва бундан ҳам зўр ўйинлар кўрсата оламиз. 

-  Умуман олганда, иккинчи даврадан нима кутяпсиз?
-  Иккинчи даврада кўпроқ голлар уриб, голли пасларни амалга ошириб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

-  Ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимага қаратиляпти?
-  Ёзги тайёргарликда эътиборимиз кўпроқ чидамлилик, техника ва тактикага қаратилган. Бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатдан кейин энди қайтишди. Уларга тезроқ спорт формасига тушиб олишларини тилаб қоламан. Яна бошқа жароҳат олган жамоадошларимиз ҳам бор ва уларга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини истайман. Биз бир жамоамиз!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика