Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  7 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  9 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  10

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди" News

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Футболчиларим бугун кучли рақибга қарши яхши ҳаракат қилишди. Голли вазиятларимиз бўлди, ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор, давомида буни тўғрилаймиз. "Машъал" вакиллари ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимизда жароҳат бор, уларга тўлиқ тикланиб олишлари учун вақт керак.

- Терма жамоа сафига клубдан 10 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳолат бугунги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугунги ўйинда бунинг таъсирини сезмадим. Балки кейинроқ кўриниб қолиши мумкин. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади.

- Дарвозабон Самандар Муратбаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилаяпти. Унинг ўйини борасида фикрингиз қандай?

- Самандар ўзи яхши кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 3 нафар иқтидорли дарвозабонлар бор. Шунинг эвазига жамоада соғлом рақобат юзага келаяпти. Самандар Муратбаев ўз устида ишлашда давом этса, келгусида миллий терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.

- Қанот футболчиларига эътироз йўқми?

- Йўқ, улар берилган вазифани яхши уддалашди. Муроджон Комилов ва Далер Тухсановни CataPult орқали кузатиб бордим, ўйин давомида жами 12 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтишди. Гол уришганида, бу ўзларига бўлган ишончни янада ортишига сабаб бўларди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика