"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади
20 dec 2024 15:30
News
"ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини "Истиқлол" стадионида қабул қилади
Айни вақтда "ФарДУ" Про лига мусобақасида иштирок этиш учун Лига томонидан белгиланган талабларни бажариш устида ишламоқда.
Шундай талаблардан бири стадион масаласи эди. Фарғона давлат университетига қарашли стадионда ҳозирга қадар қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, эндиликда университет икки асосий масала — майдон чими ҳамда уни ёритиш масаласи устида ишламоқда. Бироқ бу ишни амалга ошириш вақт талаб этишидан келиб чиқиб, "ФарДУ" 2025 йилги мавсум уй учрашувларини Истиқлол стадионида қабул қилиш бўйича уч томонлама келишув имзолади.
Маълумот учун, Суперлига футбол клублари 25 декабрь санасига қадар стадион масаласини ҳал қилиши лозим. "ФарДУ" эса Суперлига жамоаси бўлмагани ҳолда биринчилардан бўлиб стадион масаласидаги келишувни Лигага тақдим этди.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments