Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  4 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  50 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади News

Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади

"Сурхон" футбол клубининг янги инвесторлар қўлига расман ўтиши билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, "Сурхон"нинг шу кунгача бўлган молиявий-хўжалик фаолияти мустақил аудит текширувидан 10 январга қадар ўтказилиши, аниқланган қарздорликлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан бартараф этилиши ва шу жараёнда клуб янги инвесторга топширилиши лозим эди. 

Олинган маълумотга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 10 январь санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини амалга ошира олмаган. Боиси аудит текшируви давомида жуда катта миқдорда қарздорлик аниқланган. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ҳокими футбол клубининг 2019-2022 йиллар давомидаги молиявий фаолиятини ўрганиш масаласини вилоят Давлат молиявий назоратига оширган. Айни вақтда ЎзПФЛ мазкур йиллар давомида Лига рўйхатидан ўтказилган шартномалари нусхасини Сурхондарё футбол ассоциациясига тақдим этган. 

Маълум бўлишича, 2019-2022 йиллар давомида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган шартномалардан ташқари ҳам қўшимча шартномалар имзоланган, бироқ улар Лига рўйхатидан ўтказилмаган. Бу эса "Сурхон" футбол клубига ажратиб келинган маблағнинг мақсадсиз ва самарасиз сарфланишига олиб келган. Оқибатда клубда катта миқдорда қарздорлик вужудга келган. 

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ сўнгги уч йил давомида "Сурхон" футбол клуби билан боғлиқ вазият соғлом руҳда эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келди. Ўз навбатида, Лиганинг бу фикрлари сурхондарёлик футбол мухлислари эътирозига сабаб бўлди. Воқеалар ривожи кўрсатмоқдаки, Лига хавотири ўринли бўлган. "Сурхон" футбол клубини 2019 йилдан буён бошқариб келган раҳбарият йиллик харажатлар сметасини шакллантириш ва уни мақсадли йўналтириш масалаларида қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Хавотирли томони шундаки, Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди. Бу эса қаторасига иккинчи йил клубнинг янги инвесторларига муаммолар туғдиришини билдиради. Айни вақтда вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросини тезлаштириши талаб этилади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика