Latest news

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  2 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти News

Эшитдик-да: Жалолиддинов "Локомотив"га қайтяпти

Бизга маълум бўлишича, ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов тез орада "Локомотив"га қайтади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жалолиддинов ушбу мавсумга тайёргарликни "Локомотив" сафида бошлаб, Суперлига бошланишига саноқлик кунлар қолганида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига ижарага берилганди. 

Уни "Қайрат"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Қурбон Бердиев шахсан жамоага таклиф этганди. Лекин Жасур Қозоғистонда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бундан ташқари Қурбон Бердиев клубни тарк этиб, Эронга йўл олди. 

Шу боис Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам "Локомотив"га қайтишни хоҳлаб турибди. Кеча "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Диёрбек Туропов "Навбаҳор"га йўл олаётгани ҳақида хабар чиқди. Клуб раҳбарияти Туропов ўрнини Жалолиддинов билан тўлдирмоқчи. Шунингдек, ёзги трансфер пайтида "Локо"га кучли ҳужумчининг келиши кутиляпти. 

Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё чемпионатидаги муносиб ўйини сабаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан "Келажак бунёдкори" медалини қабул қилиб олди. Давлатимиз раҳбарининг эътибори Жалолиддиновга ўз устида янада кўпроқ ишлаши учун далда берса ажаб эмас.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика