Latest news

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  23 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Эрон - Канада учрашуви бекор қилинди. Эрон ўзига бошқа рақиб топди News

Эрон - Канада учрашуви бекор қилинди. Эрон ўзига бошқа рақиб топди

Шу йилнинг 5 июнь куни Эрон ва Канада миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви белгилаб қўйилганди.

Бироқ Канада футбол федерацияси баъзи сабабларга кўра, Эрон билан ўйнашни хоҳламади ва бунинг натижасида учрашув бекор қилинди. Шундан сўнг Эрон футбол федерацияси зудлик билан бошқа жамоа қидиришга тушди ва уч кун ичида янги рақиб топди. 

Эндиликда эронликлар июнь ойида бошқа кучли жамоа - Уругвайга қарши майдонга тушишади. Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси Бош котиби Ҳассан Камранифар журналистларга маълум қилди. 

Ҳассан Камранифар бу ҳақда шундай деди: "31 май куни миллий жамоа Доҳада машғулотларни бошлайди. Бизга маълум бўлишича, Уругвай ва Мексика ўртасидаги ўйин бекор қилинди. Шундан сўнг Уругвай футбол федерацияси билан алоқага чиқиб, келишувга эришдик. Доҳадаги машғулотларни якунлаб, Монтевидеога учамиз ва 11 ёки 12 июнь куни Уругвайга қарши баҳс олиб борамиз".

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика