Latest news

19:05"Ланс" - "Ницца". Ҳусанов асосий таркибда  0 19:03Суперлига. 0:2 ҳисобида олдинга борган "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  40 18:35АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда очко йўқотди  3 18:00Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"  0 18:00РПЛ. Файзуллаевнинг голлари ЦСКАга ғалаба тақдим этди  10 17:41Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Уларнинг баъзилари - яхши маслаҳатлар, аммо мен ҳаммасини ўқимайман"  0 17:28Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ"  0 17:07Алан Бранди: "Игитага қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ"  0 16:56Учрашув тақидирини ягона гол ҳал қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:40Кевин Арриета: "Қозоғистон кучли рақиб, бироқ бизда жасур ва довюрак футзалчилар йиғилган"  0 15:20Хорватия бош мураббийи: "Бразилияга қарши баҳсда устимиздан муздай сув қуйилгандай бўлганди"  0 15:06Биргина аёл бутун бошли "Рома"нинг режаларини бузиб ташлади  3 14:50Николас Сармиенто: "Бўлажак рақиб — Қозоғистонни табриклайман"  0 14:39"Интер Майами" устози: "Месси МЛС плей-офф баҳсларида яхши формада бўлади деб умид қиламиз"  0 14:16"Навбаҳор" собиқ устозини МЮ базасига киритишмади  2

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз" News

Эрик: "Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Марокаш – Португалия (1:4) учрашувидан сўнг португалиялик футзалчиси Эрик сайтимизга интервью берди.

"Марокашга қарши жуда қийин ўтказдик. Сабаби, рақиб юқори савияли жамоа эди. Бироқ устунлигимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозона олдик.

Гарчанд йирик ҳисоб қайд этилган бўлса-да, гуруҳ босқичидаги энг қийин ўйинимиз шу эди. Сабабини юқорида таъкидлаб ўтдим. Ўйлашимча, ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

Нимчорак финалдаги рақибимиз Қозоғистонни таърифлашга ҳожат йўқ. Улар плей-офф босқичида доимий қатнашиб келади. Қолаверса, кучли жамоаларни мағлуб этиш тажрибасига эга. Биз улар билан сўнгги жаҳон чемпионатининг ярим финалида тўқнаш келиб, пеналтилар сериясидагина устун келгандик. Бу сафар эса камроқ куч сарфлаб, ўйинни пеналтиларга қадар олиб бормасдан, зафар қучишга ҳаракат қиламиз. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Турнирда фаворитлар кўп, жумладан, Бразилия, Испания ва Эрон терма жамоаларини тилга олиш мумкин. Биз ўзимизни фаворит сифатида кўрсатишни хоҳламаймиз, балки шунчаки чемпионлик учун курашувчи жамоа дея билишларини хоҳлаймиз, чунки бизнинг менталититимиз шундай. Ҳаммасига босқичма-босқич эришилади", деди биринчи гол муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, пешқадам сифатида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда Хорхе Браз шогирдлари Қозоғистон билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика