"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши футзал мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди News

"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши футзал мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

26 ноябрь санасида 2022 йилнинг энг яхшиларини эътироф этиш мақсадида “Энг зўр-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол федерацияси йилнинг энг яхши футзал мураббийи бўлиш учун номзодларни эълон қилди: 

- Фузулий Хайруллаев  (“Оил Стар”)

- Нодир Элибоев (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “БМБ”)

- Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Жиззах-Кентекс”)

- Александр Петров (АГМК)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган маросимнинг бошқа лауреатлари тез орада эълон қилинади. Анъанага кўра, энг асосий номинациялар ғолиблари спорт журналистлари овозига кўра аниқланади. Ички лигалар таснифида эса энг кучлилар мавсум давомида мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар овозларига кўра аниқлаб келинмоқда. Шунингдек, ташкилотчилар ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган яна қатор инсонларни тақдирлашни режалаштирган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика