Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  44 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  3 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Элгужа Григалашвили: "Навбаҳор"га мослашишда муаммо кўрмаяпман. Чунки..." News

Элгужа Григалашвили: "Навбаҳор"га мослашишда муаммо кўрмаяпман. Чунки..."

Шу кунга қадар юртимизда "Қизилқум" ва АГМК жамоаларида тўп тепган Элгужа Григалашвили қишки трансферлар ойнаси вақтида клубини ўзгартирди.

Грузиялик хужумкор ярим ҳимоячи бу мавсумни "Навбаҳор"да бошлайди. Куни кеча томонлар ўртасида расман шартнома имзолангани маълум қилинди. Элгужа Григалашвили янги жамоаси, клубини алмаштиргани ва мақсадлари ҳақида айтиб берди. 

  "Таклиф ҳақида нима дердим. "Навбаҳор"дан чорлов бўлди, шартнома имзоладик. Нима бўлганда ҳам яхши жамоага келиб қўшилдим. Клубнинг мухлисларига ортиқча таъриф шарт эмас. Уларни стадионда ажойиб муҳит ҳосил қилишларини биламан. Бунга ўзим бир неча маротаба гувоҳ бўлдим",- дейди Элгужа Григалашвили.

 

Ўзаро суҳбат давомида футболчи "Навбаҳор"нинг мақсадлари ва ўзининг истаклари ҳақида ҳам айтиб ўтди. У сўзининг давомида бу мавсумдан нима кутаётганини яширмади. 

- Албатта. Мақсадлар ва режалар катта. Ўзимнинг ҳам ниятларим ва амалга оширишни истаётган режаларим бор.  У қандай? Ўтган мавсумга қараганда кўпроқ гол уришни хоҳлайман. "Қизилқум"да ҳам рақиблар дарвозасига бир нечта тўплар киритдим. Лекин қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Шунингдек олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. "Навбаҳор"да эътиборимни тортган асосий жиҳат мухлислар ва клубнинг ривожланиш йўли. 

Айни пайтгача ички чемпионатимизда фақат иккита жамоада тўп тепган Григалашвили учун "Навбаҳор" учинчи клуб ҳисобланади. Грузиялик тўп тепар янги жамоасига мослашишда қийналмаслигини билдирди. 

- Мен Ўзбекистонда 5 йилдан бери ўйнамоқдаман. Барча жой таниш. Ўзимни бегонадек ҳис қилмайман. Дўстларим, танишларим кўп. Шундай экан ортиқча муаммо кўрмаяпман. Жамоа билан фақат олдинга ва совринли ўринларга қараб интиламиз. Кўрамиз мавсум охирида қилган меҳнатларимиз қандай натижа берар экан. 

Наманганликлар ушбу ўйинчини аввалроқ қўлга киритишга уриниб кўрганми? Бунга унинг ўзи қуйидагича жавоб бериб ўтди. 

- Билмадим. Ёзда шундай миш-мишларни ўзим ҳам эшитгандим. Мен ўшанда "Қизилқум" футболчиси саналардим. Фақат ўз жамоам ҳақида ўйлаганман. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика