Latest news

01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:10ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 01:10ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  81 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  0 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  10 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди" News

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.

- Ёзда сиз билан Францияда Олимпиададан олдин гаплашганимизда "Рома"даги фаолиятингиз сўроқ остида эди. Ҳозир эса "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида гаплашяпмиз...
- Футбол шуниси билан қизиқда. Ёзда келажагим ҳақида ўзим ҳам ҳеч нарсани билмасдим. Бошқа клубга ўтишим мумкин эди. Қишда ҳам мураббийлар алмашинуви бўлганидан кейин бошқа клубга ўтишимга бир қадам қолганди. Охири барибир "Рома"да қолдим ва ой ўйинчиси деб топилдим. Барчаси яхши томонга ўзгарди. Футболчилар фақат машғулот қилиш ва ўйинни ўйлаш керак, келажак қандай бўлиши эса Аллоҳдан.

- Мураббийнинг ўрни қанчалик? Айнан Раньерининг ўрни?
- Албатта, мураббийнинг ўрни муҳим. Чунки мураббий футболчи билан кўпроқ суҳбат қилса ёки яхшироқ билса, ўйинчига анчагина енгилроқ бўлмоқда. Раньери билан ўтган йил ҳам бирга ишлаганман, шу сабаб менга уни тушиниш осонроқ. Раньери ҳеч қачон футболчига ортиқча босим қилмайди, юракдан футбол ўйнанглар дейди. Тактик ва техник муаммолар ҳаммада бўлади, хатто мен ҳам хато қиламан дейди. Футболчилардан майдонда борини беришини хоҳлайди.

- Довбик жароҳат олганидан Раньери сизга ишонди ва сиз ўз имкониятдан тўлақонли фойдалана олдингиз. Шу сабабли ҳозир асосий таркиб футболчисига айланиб олдингиз. Шу фикрга қандай қарайсиз?
- Руҳий томонлама ҳам ўзимда ўзгариш ҳис қилдим. Барибир одам 30га яқинлашганида ақллироқ бўла бошлайди. 3 йил олдин футбол ҳақида, тайёргарлик ҳақидаги фикрларим бошқача эди. Кўп захирада ўтирсам ҳам кўп нарсани ўрганиб олдим. Захирадан майдонга қанақа кайфиятда тушишим кераклигини билиб олдим. Футболчи билан жисмоний ҳолатдан кўра руҳий ҳолати муҳимроқ. Чунки руҳан тайёр бўлсангиз, жисмонан тайёр бўлмасангиз ҳам ўйинда яхши ҳаракат қила оласиз.

Ёзда "Рома"дан кетиш эҳтимолим катта бўлгани учун ҳаттоки клубдан алоҳида шуғулланган пайтларим ҳам бўлди. Алоҳида шуғулланган машғулотларда кетсам ҳам, қолсам ҳам виждоним тоза бўлиши учун боримни бериб ҳаракат қилардим. Буни ўша пайтдаги мураббий Де Росси кўриб турарди ва охирида жамоада олиб қолишга қарор қилганди.


Подкастни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилинг




Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика