Latest news

23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   18 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  41 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

Элдор Шомуродов касбини ўзгартиради News

Элдор Шомуродов касбини ўзгартиради

Хабарингиз бор, шу кунларда Наманган шаҳрида 2023 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Эртага, 14 июнь куни гуруҳнинг сўнгги 3-тур беллашувлари ўтказилади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигида Таиландга қарши охирги тур учрашувидан олдин расмий машғулот ўтказди. Машғулот ҳақидаги батафсил хабар ва галерея бироздан сўнг кўрасиз.

Ҳозир эса эътиборингизни бошқа томонга қаратамиз. Охирги 2 кун давомида "Пахтакор" стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Ироқ U-23 терма жамоалари баҳсидаги вазият трендга чиқди. Унда мухлислар томонидан отилган қаттиқ жисмли буюмлар чет эллик оператор ва ўзбекистонлик фотографни жароҳатлади.

ФОТО  Ўзбекистон – Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди

Бугун эса Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўзини айнан фотографликда синаб кўрди. Балки, охирги кунларда трендга чиққан касб унга ёқиб қолар)) Хуллас, "Элдор фото"нинг иш жараёнидан айрим кадрларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Кўринг ва шунчаки кайфиятни кўтаринг)

Шомуродов ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовдан фотоаппаратни сўраганида "HP photo" шошиб қолдилар. Бунақа машҳур шогирдлари йўқда) Энг машҳур шогирдлари мен... эдим :)


Фотографлар одатда ўз мухлисларига эга бўлиш учун йиллаб меҳнат қилишади. Элдор 30 сонияда мухлис йиға олди атрофига)


Табассумига қараганда унга ёқиб қолди расмга олиш)


- Давом эт, Элдор.


Ана опкелдинг, Элдор. Янги касбда биринчи каллани қўйганинг билан табриклайман) Бу 400талик обьектив, у билан ўзингни расмга ололмайсан)


Элдордек машҳур одам фотографликка ўтса нонимиз яримта бўлади деб турган жойимизда Достон Ҳамдамовга нима борикин-а :)))


Айтдим-у 30 сонияда мухлис тўплади ёнига деб. "Элдор фото" билан расмга тушишяпти.


Хуллас, терма жамоанинг бугунги машғулоти мана шундай ажойиб воқелик билан бошланди. Ўйлаймизки, юқоридаги расм ва изоҳларни жиддий қабул қилмайсиз. Шунчаки, кайфиятни кўтариш учун кўриб қўйинг. Саломат бўлинг!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика