“Эль Классико” олдидан Роналду умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти
21 dec 2017 23:01
News
“Эль Классико” олдидан Роналду умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти
“Реал” Ла лиганинг 17-турида “Сантяго Бернабеуда” “Барселона” билан куч синашади.
Қироллик клуби ушбу ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Мадридликлар етакчиси Криштиану Роналду ҳали ҳамон индвидуал тарзда шуғулланмоқда
Клуб расмий сайти хабарига кўра, португалиялик футболчи жамоадошларидан фарқли равишда бир ўзи тўпсиз ва ва тўп билан машғулот ўтказди.
Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашувидан кейин оёғида оғриқни ҳис қилган. 32 ёшли футболчи ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда “эль классико”га қадар майдонга тушишга тайёр бўлишини таъкидлаган эди.
Бир қатор испан ОАВлари Роналдунинг “Барселона”га қарши майдонга тушиши сўроқ остида эканлиги ҳақида хабар беришмоқда.
Link :
Source : "Реал" клуби расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments