Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди
02 aug 18:34
News


Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди
Истанбулнинг "Галатасарой" клуби катта трансферни амалга оширишга яқин турибди.
Турк гранди сафини яқин вақтлар ичида "Манчестер Сити"нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсон тўлдириши мумкин.
Турк клуби дарвозабон билан муваффақиятли музокаралар олиб борди ва у билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Энди "Галатасарой" дарвозабон трансферини бевосита "шаҳарликлар" раҳбарияти билан келишиб олиши керак.
Эҳтимолий битим суммаси ўн миллион еврога баҳоланмоқда. Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Эдерсон инглиз клубида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилда тугайди.
Link :
Source : Neo Spor
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments