Latest news

12:05"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  0 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  2 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  4 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  21 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

ЕЧЛ финалида чиқиш қиладиган поп юлдузи: “Менга ўйин тақдири анча эрта ҳал қилингани ёқмайди” News

ЕЧЛ финалида чиқиш қиладиган поп юлдузи: “Менга ўйин тақдири анча эрта ҳал қилингани ёқмайди”

Келиб чиқиши Кубадан бўлган америкалик хонанда Камила Кабельо бугун бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси очилиш маросимида қатнашади.

“Ливерпуль” – “Реал Мадрид” учрашуви олдидан поп юлдузи ўз фикрлари билан бўлишди.

“Отам мексикалик. Менинг келиб чиқишим эса Лотин Америкадан ва маданиятимизда футбол муҳим аҳамият касб этади. Мексика ТЖ қаерда ўйнамасин, уларни қўллаб-қувватлайман.

Иккала жамоага ҳам мухлислик қиламан. Уларнинг ўрнида бўлишни тасаввур ҳам қилолмайман. Асабийлашдимми деб сўрадингиз, улар қандай ҳолатдалигини ҳаёлингизга келтириб кўринг! Улар бу ерга етиб келиш учун жуда кўп меҳнат қилишди, шу туфайли барчани қўллаб-қувватлайман.

Ҳисоб бўйича тахмин? Умид қиламанки, бизни драматик сюжет кутмоқда, чунки менга ўйин тақдири анча эрта ҳал қилингани ёқмайди. Масалан, 3:0 дан кейин барчаси қандай тугашини биламиз. Бу ҳолатда мағлубиятга учраётган жамоа рақибга етиб олиши анча мушкул. Вариантим эса пенальтилар сериясида ғолиб аниқланади”, дейди Кабельо.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика