Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  16 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман” News

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман”

Ўтган мавсум якунларига кўра Муборакнинг “Машъал” клуби Суперлига билан хайрлашди.

Эндиликда “газчилар” Про-лиганинг янги мавсуми учун тайёргарлик кўрмоқда. Хўш, жамоа дарвозабони Достонбек Тўхтабоев янги мавсумни қаерда ўтказади? Буни футболчи билан бўлган суҳбатда билиб оламиз.

“Янги мавсумни “Машъал”да бошлашим аниқ. Худо хоҳласа, биз янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқчимиз. Чунки бизни қийин йил кутмоқда. Мавсум якунига етганидан сўнг менга бир нечта жамоалардан жиддий таклиф бўлди. Бироқ мен барчасини рад этдим. Негаки, “газчилар”ни қийин ҳолатда ташлаб кетишим тўғри эмасди. Шу ерда ўйнаб, ўсишга эришдим ва фаолиятимнининг яхши дамларини ўтказмоқдаман. Қисқаси, “Машъал”да қолиш тўғри қарор.

“Машъал” билан шартномам муддати 2022 йилнинг охиригача қадар мўжалланган. Янги бошланадиган мавсумда Про-лигада муҳим ғалабаларни қўлга киритган ҳолда Суперлигага қайтмоқчимиз. Шу орқали мубораклик мухлисларни хурсанд қилган бўлардик. “Машъал” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шундай жамоани қуйи лигада бўлиши яхши эмас. Мухлисларимиз ҳам бизни тезроқ Суперлигага қайтишимизни исташади”, - дея сўзини якунлади Тўхтабоев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика