Latest news

16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  26 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Достонбек Ҳамдамов: "Шацкихдан ўрнак олишни истайман" News

Достонбек Ҳамдамов: "Шацкихдан ўрнак олишни истайман"

"Ал-Сайлия"дан қайтиб келгач, "Пахтакор" билан шартнома муддатини узайтирган Достонбек Ҳамдамов сайтимизга интервью берди.

- "Пахтакор" билан шартнома муддатини икки йилга узайтирдингиз. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?

- "Пахтакор"га доимо жиддий вазиялар юкланади. Жамоага янги мураббий тайинланди. Мен Шацкихнинг футболчилик давридаги ўйинларига ҳавас қилган ҳолда ундан ўрнак олишни истайман, шу боис узоқ муддатли шартномага имзо чекишга қарор қилдим. Ўйлашимча, кейинги фаолиятим давомида кўп нарса ўрганаман. 

- Янги мураббийнинг машғулотлари аввалги мураббийларникидан қай даражада фарқ қилади? Нима устида кўпроқ ишланмоқда?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор. Шацкиз қўл остида ҳам ўйин услуби, ҳам жисмоний тайёргарлик борасида машғулотлар олиб боряпмиз.

- Қатардаги бу сафарги фаолиятингиз узоққа чўзилмади. Бундан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Қониқдим десам бўлади, сабаби у ерга ижара асосида йўл олгандим. Шартномада кўрсатилган муддат якунига етгач, "Пахтакор"га қайтдим.

- Жамоангизнинг иккинчи даврадаги илк ўйини "Динамо"га қарши бўлиб ўтади. Бўлажак учрашувдан нималар кутяпсиз?

- Худо хоҳласа, яхши ўйин орқали ижобий натижа кўрсатган ҳолда мухлисларни стадионга қайтаришни истайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика