Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”
18 sep 2024 00:45
News
Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”
Ўйин ҳақида
- Аввало учрашувга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга рахмат айтаман. Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Бироқ, қанча уринмайлик, тўп дарвоза тўрига кирмади. Навбатдаги учрашувларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз.
- Бугунги учрашувда “Ал Васл” устунлик билан ўйнагандек кўринмади. “Пахтакор”га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Тўғри айтдингиз, бугун рақибимиз биздан кучли эмасди. Тенг курашлар остидаги ўйин бўлди. Биргина стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ал Васл” яққол голли ҳужум ташкил қила олмади.
- “Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги мақсади қандай?
- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсадимиз бор. Шу мақсад йўлида барчамиз ҳаракат қиламиз.
- Суперлигада “Насаф” очколар борасида илгарилаб кетди. Нима деб ўйлайсиз, “Пахтакор” бу йилги мавсумда чемпион бўла олмайдими?
- Ҳозирдан бундай деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Биз албатта ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида қайси жамоа чемпион бўлиши аниқ бўлади.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Comments