Latest news

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  2 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Дониёр Умаров: "Мақсадим Суперлига жамоасида тўп тепиш" News

Дониёр Умаров: "Мақсадим Суперлига жамоасида тўп тепиш"

"Машъал" академияси юртимизда ўзининг обрўсига эга бўлган масканлардан бири ҳисобланади.

Бугунги суҳбатдошимиз Про лига иштирокичисига айланган "Зомин" футболчиси Дониёр Умаров ҳам муборакликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум Биринчи лигада "Зомин" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи сайтимизга фикрларини билдирди. 


- Дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз. Қачон ва қаерда туғилгансиз?

- 1999 йил Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилганман. 

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Футболдаги илк устозларим Дониёр Ғаниев ва Умид Қаҳҳоров. 

- "Машъал" академиясига қачон боргансиз?

- Ушбу академияга 2011 йил ноябрь ойида борганман. 

- Академияда қайси мураббийлар қўл остида тўп тепгансиз?

- Отажон Авезов ва Николай Петрович Лапа қўл остида шуғуллангандим. 

- Муборакда ўтказган даврларингизда қайси машҳур футболчилар билан тўп тепганингизни айта оласизми?

- Ҳозирда "Насаф"да марказий ҳимояда тўп тепаётган Ҳусниддин Алиқулов ва "Машъал"да ўйнаётган Зафарбек Акрамов билан тўп тепдик.  

- "Зомин"га ўтишингиз жараёни қандай бўлди?

- 2019 йил "Машъал"да яхши ўйнаётган эдим. Мавсумнинг иккинчи яримида Александр Хомяков "Андижон"га йўл олди. Унинг ўрнига Асрор Алиқулов мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий қўл остида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Шундан кейин жамоамни ўзгартиришимга тўғри келди. Асрор ака билан чиқиша олмадим. 

- Ортда қолган мавсум давомида "Зомин"даги фаолиятингиз қандай ўтди?

- Аъло даражада ўтди, десам тўғри бўлади. Лекин мақсадим Суперлига жамоаларида тўп тепиш. 

- Муборакликларнинг Суперлигадан тушиб кетиши сизни ҳафа қилдими? 

- Албатта. Бу жуда ачинарли ҳолат. "Машъал" Про лига даражасидаги жамоа эмас. 

- "Зомин" ўтган йили Биринчи лигада ғолиб чиқиб Про лигага йўлланма олди. Шунга қарамай нима учун жамоадан кетмоқчисиз?

- Жамоада қолиб фаолиятимни давом эттиришим яхши албатта. Лекин ҳамма футболчини орзуси Суперлигада тўп тепиш.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика