Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  28 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Дониёр Абдуманнопов: "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин" News

Дониёр Абдуманнопов: "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин"

"Андижон" клуби ярим ҳимоячиси Дониёр Абдуманнопов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

- Дониёр, авваломбор куни кеча бўлиб ўтган ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ушбу ўйиндан сўнг ҳиссиётлар қандай?

- Раҳмат, тўғриси кайфиятимиз аъло даражада. Сабаби ўз майдонимизда илк учрашувимиз, минглаб мухлислар қаршисида ва ажойиб муҳитни кўриб фақат ғалаба қозониш кераклигини жамоамиз мураббийлари таъкидлаган эди. Шу ўринда янги бошланган мавсум ҳамда кириб келаётган наврўз байрами билан бутун Андижон халқи, жамоа раҳбарияти ҳамда футболчиларни табриклайман.

- "Андижон" жамоаси Суперлига ўйинларида дастлабки ғалабасини қўлга киритди учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Сурхон" билан ўйинда дастлабки ғалабани қўлга киритдик. Ўйин қийин бўлиши маълум эди. Рақибимиз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлиги кўриниб турди, якунда жамоамизнинг бирдамлиги туфайли ғалаба қозондик.

-"Бобур Арена"га ташриф буюрган минглаб мухлисларнинг қўллаб қувватлаши ва ажойиб муҳитда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- "Бобур Арена"даги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин, ўйингоҳни тўлдириб ўтирган муҳлислар қаршисида тўп суриш жуда қийин ва босими бўлади. Ташриф буюрган футбол ишқибозларига бизни қўллаб-қувватлаб турганлиги учун миннатдорчилик билдирамиз.

- Жамоа кўплаб хужумлар ташкил қилинмоқда. Бироқ якунда голга айлантира оладиган ўйинчи топилмаяпти...

- Мени фикрим бўйича ундай эмас, ҳаммаси жойида. Тўғри айрим вазиятларда омад биз томондан юз  ўгирмоқда. Кейинги ўйинларда бу камчликларни бартараф этамиз.

- Навбатдаги турда сиз учун бегона бўлмаган  "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўласизлар. Ушбу ўйиндан олдинги фикрларингиз қандай?

- Албатта "Бунёдкор" ҳозирги кунда  Суперлигида ўз ўрнига эга жамоа ҳисобланади. Тўғри айтдингиз ушбу жамоада озми кўпми тўп тепганман. Жамоамиз раҳбарияти ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш кераклигини уқтириб келган, насиб бўлса муҳлисларни ҳурсанд қилиб қайтамиз.


Нодирбек Абдуллаев суҳбатлашди





Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика