Latest news

09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  0 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  3 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  55

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули" News

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси кеча Қирғизистоннинг "Каганат" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманноповни суҳбатга чорладик. 

-  Суперлиганинг аксарият жамоаларининг ҳозирги ҳолати мавсум бошидаги ҳаракатларига, мақсадларга мос эмасдек кўринмоқда. Хусусан "Андижон"да ҳам...  

- Мақсадни катта қўйган яхши. "Андижон" ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Лекин натижага келганда нимадир етишмаяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Кетма-кет ижобий натижалар қайд этсак, кайфият ва руҳият ўз-ўзидан ўзгаради. 

- Клубдаги ташкилий ишлар қандай? Эшитишимизга қараганда жамоа сафар ўйинларида меҳмонхона билан боғлиқ муаммоларга учраган, ҳаттоки оч қолиб кетган. Балки Суперлигадаги қониқарсиз иштирок сабаб шундай гап-сўзлар тарқалаётгандир...

- Кўрсаткичларимиз яхши бўлмагандан кейин бундай миш-мишлар тарқалиши табиий. Сизни ишонтириб айтаманки, "Андижон"да маош ва ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида, маошлар вақтида берилмоқда. Оч қолиб кетди, деган гаплар озгина кулгули. "Андижон" профессионал клуб ҳисобланади. 

- Бир ойлик танаффус давомида футболчилар бир жамоа сифатида қанчалик жипслашди? Сўнгги тўртта турда бошқача "Андижон"ни кўрамизми?

- Жамоамизда ички муҳит яхши. Танаффусдан фойдаланиб жисмоний ва руҳий жиҳатдан анча ўзимизга келиб олдик. Натижага эриша оладиган жамоа сифатида кучли бўлиб қайтамиз.

- Қишда Қатар ва Беларусь чемпионатларидан таклифлар бўлганди. Мазкур масалага давралар оралиғида яна қайтасизми?

-  Ҳозирда бор эътиборим "Андижон"га қаратилган, машғулотларда астойдил ишламоқдаман. Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Амалдаги шартномам йил охиригача мўлжалланган. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиляпсиз?

- Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирини кузатиб бораман. Европа чемпионати Жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи ўринда туради. Бундай мусобақани кўрмасдан илож йўқ. Белгия терма жамоаси иштирокидаги учрашувларни кўраман. Роберто Мартинес шогирдлари яхши старт олишди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика