Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Дмитрий Козаченко: "Ўзбекистонга қайтишни хоҳлайман" News

Дмитрий Козаченко: "Ўзбекистонга қайтишни хоҳлайман"

2011 йилги футбол мавсумида Қаршининг “Насаф” жамоаси таркибида ўйнаган дарвозабон Дмитрий Козаченко ёдингиздами?


Бугунги кунда у ватани Украинада бўлиб турибди ва ўзига янги жамоа излаяпти. Дима Козаченконинг ҳозирча сўнгги жамоаси Украина иккинчи дивизиони вакили “Энергия” клуби бўлиб турибди. Ундан аввалги мавсумарда эса Луганскнинг “Заря”, “Николаев” клублари шарафини ҳимоя қилган эди. “Насаф”нинг 2011 йилги мавсумда муносиб тарзда иштирок этиши ва ОФК Кубогини қўлга киритишида бу посбоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Биз Дима билан боғланиб, Ўзбекистондаги фаолияти, ҳозирда нима билан шуғулланаётгани, умуман футболдаги ҳаёти ҳақида интервью олдик.

- Дима, бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Салом. Аввало, сиз орқали Ўзбекистонда мени таниган барча инсонлар, “Насаф” мухлислари, собиқ жамоадошларим, клуб раҳбариятига салом йўлламоқчиман. Ўзбекистон, хусусан Қаршидан ажойиб таассуротлар қолган. Меҳмондўст халқингизни асло унутмайман. Яна Ўзбекистонга қайтишни хоҳлайман. Билмадим, бу истак амалга ошармикан? Энди саволингизга келсак, бугунги кунда ҳамон футболдаман. Аммо ҳеч бир жамоада ўйнаётганим йўқ. Ҳозирча десам тўғрироқ бўлар. Ўзимга янги клуб ва иш жойи излаяпман. Сўнгги тўп тепган жамоам “Энергия” клуби бўлиб турибди. Бу жамоа Украина 2-лигаси вакили ҳисобланади.  

- Футболчилик фаолиятини якунлаш ва мураббийликка ўтиш ҳақида ўйламаяпсизми?
- Асло йўқ. Мен эндигина 34 ёшга тўлдим. Ўйлашимча, дарвозабонлар учун бу айни гуллаган давр. Таклифлар бор, уларни ўрганиб чиқиб, бир қарорга келаман. Юқорида айтганимдек, Ўзбекистонга жон деб қайтган бўлардим.

- Лекин бунинг иложи йўқ. Чунки, бизда легионер дарвозабонларга чеклов қўйилган. “Насаф”да кўпроқ ким билан дўстлашган эдингиз?
- Ҳамма билан муносабатим яхши бўлган. Лекин улар орасида амплуадошим Элдор Суюнов ва жамоа етакчи футболчиларидан ибри Артур Геворкян билан жуда яқин эдик.  

- Ўзи аслида “Насаф”га қандай қилиб келиб қолган эдингиз?
- Виктор Кумиковнинг таклифи билан “Насаф” жамоасига келгандим. Ўшанда мен учун жуда ҳам қизиқарли чорлов бўлганди. Ўзбекистон шаҳарлари, айниқса, Тошкент ва Қарши менда жуда катта таассурот қолдирган. 2011 йилги мавсум бутун фаолиятимни безайди, десам хато қилмайман. Ўша йили “Насаф” билан Осиёда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи ОФК Кубогини қўлга киритганмиз. Ўзбекистон чемпионатида бронза медалига эга чиққанмиз. Таниқли мутахассис Анатолий Демьяненко қўл остида ўйнаган ўша бир мавсумни унута олмайман. Бир сўз билан айтганда, “Насаф” ва бутун ўзбек футболидан миннатдорман.

- Ўзбекистонлик дарвозабонлар ҳақида қандай таассуротлар қолган?
- Кузатувларим асосида шунга амин бўлдимки, Ўзбекистон чемпионатида истеъдодли дарвозабонлар жуда кўп экан. Элдор Суюнов, Игнатий Нестеров ва Мурод Зуҳуровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Кейин “Пахтакор” жамоасида ҳам бир неча тажрибали посбонлар бор эди. Улар билан интернет тармоғи орқали гаплашиб турамиз.

- Нима учун “Насаф”ни тарк этгандингиз?
- Мавсум якунланганидан сўнг Луганскнинг “Заря” клубидан таклиф тушганди. Бу жамоанинг Украина Премьер-лигасида иштирок этаётгани диққатимни ўзига тортганди. Қолаверса, ватанни ҳам соғингандим. “Насаф” клуби раҳбарияти ва футболчилар билан жуда илиқ муносабатларда хайрлашдик. Шу ўринда “Насаф” жамоасининг фидоий мухлисларига ўз саломимни йўлламоқчиман. Қаршилик мухлислар Ўзбекистондаги энг зўри эди.

- ОФК Кубоги сиз учун қанчалик аҳамиятга эга бўлиб қолди?
- Фаолиятимдаги клублар миқёсида ҳозиргача ягона бўлиб келаётган титулни айнан “Насаф” таркибида қўлга киритганман. Бу соврин менга қанчалик қадрли бўлса, Ўзбекистон футболи учун ҳам шунчалик муҳим ҳисобланади. Кейин чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритганим ҳам мен учун аҳамиятли.  

- Дмитрий, суҳбатимиз сўнггида ўзингиз ҳақида маълумот берсангиз...
- Аввало, бизни унутмаганингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Ўзим спортчилар оиласида вояга етдим. 1982 йилнинг 11 январь куни Украинанинг Киев шаҳрида дунёга келганман. “Смена” футбол мактаби тарбияланувчисиман. Биринчи мураббийим - Михаил Лабузов. Айнан шу инсондан миллионлар ўйинининг илк сабоқларини олганман. Аксарият болалар сингари ҳужум чизиғида ўйнардим. Кейин ярим ҳимояга ўтказилдим. Мураббийнинг кўрсатмаси билан дарвозани қўриқлай бошладим. Кўпроқ шу чизиқда фойдам тегишини англаб етганимдан сўнг, дарвозабон бўлишга астойдил аҳд қилдим. Профессионал фаолиятим Киев шаҳрининг “Оболонь” клубида бошланган. Ҳали ҳамон ёдимда, 1999 йилнинг 17 октябрь куни Ахтирнинг “Нефтяник” клубига қарши учрашувда дебьют ўйинимни ўтказганман. Ўша ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Кейин Полтаванинг “Ворскла-2”, Броварскнинг “Нафком” клубларида ўйнадим. 19 ёшимда Италиянинг “Сиена” жамоасига таклиф этишди. Ўша пайтда бу клуб мамлакат В сериясида иштирок этарди. Лекин рақобатнинг ўта кучлилиги сабаб Аппенин ярим оролида узоқ вақт қолмадим. Захирада ўтирадиган ёшда эмасдим. Тезроқ ўсишим, дарвозабон бўлиб шаклланишим учун мунтазам ўйин амалиёти керак эди. Шу боис, ватанимга қайтдим ва “Нафком” сафида фаолиятимни давом эттирдим. 2005 йилнинг қишида Луганскнинг “Заря” жамоаси билан шартнома имзоладим. 2007 йилнинг февралида эса Симферополнинг “Таврия”сига, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Қозоғистоннинг “Атирау” клубига эркин агент мақомида ўтдим. 2008 йилнинг декабрида Украинадан яна чорлов бўлди ва 2009-2010 йилги мавсумни биринчи лига вакили “Александрия” жамоасида ўтказдим. “Насаф”га келишимдан аввал эса маълум муддат “Сума” жамоасида ўйнадим. Дарвоқе, 2001 йили Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон Ёзги Талабалар Универсиадасида Украина терма жамоаси сафида кумуш медални қўлга киритганман. Ўша мусобақадан сўнг терма жамоанинг барча футболчиларига халқаро тоифадаги спорт устаси унвони берилганди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика